Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6883
8469
10776

-2307
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
207880
280665
11456

+269209

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 015 967

“Фарғона ёғ-мой”  АЖ устав капиталидаги давлат улуши сотувга қўйилмоқда

Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни қуйидаги давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа савдоларига таклиф этади

 

Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари тўғрисида қисқача маълумот.

Эмитент номи – “Фарғона ёғ-мой” акциядорлик жамияти (Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Қиргули даҳаси, Меъмор кўчаси, 9-уй).

Эмитентнинг фаолият соҳаси – халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш.

Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи – давлат акциялари 2019 йил 9 октябрдан “Тошкент” РФБ АЖ савдоларига қўйилади.

Давлат акцияларининг эмитент устав фондидаги фоизи – 84,5 фоиз.

Савдога чиқарилаётган акцияларнинг умумий сони – 3 095 500 (уч миллион тўқсон беш минг беш юз) дона оддий ва 1 504 (бир минг беш юз тўрт) дона имтиёзли акция.

Бир дона акциянинг номинал қиймати – 4 895 (тўрт минг саккиз юз тўқсон беш) сўм.

Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 31 198,93 (ўттиз бир минг бир юз тўқсон саккиз сўм тўқсон уч тийин) сўм.

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 96 623 211 005,72 (тўқсон олти миллиард олти юз йигирма уч миллион икки юз ўн бир минг беш сўм етмиш икки тийин) сўм.

Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 17 951 002 000 (ўн етти  миллиард тўққиз юз эллик бир миллион икки минг) сўм.

Савдо ташкилотчиси – “Тошкент” РФБ АЖ.

Лотлар сони – 1 (бир) та.

Эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни сотувчининг, эмитентнинг, фонд биржаси ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мумкин.

Талабгорлар эълон берилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан сўнг “Тошкент” РФБ АЖнинг махсус портали (сайти) орқали биржа қоидаларига мувофиқ давлат акция пакетлари сотиб олиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишлари керак.

Биржа битими энг юқори таклифни тақдим этган талабгор билан биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Биржа савдоларига чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоизи миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади.

Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.

Қўшимча маълумот ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Сотувчи: Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий  бошқармаси.

Манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 17-уй.

Телефон рақами: (0-373) 244-29-61.

Телефакс рақами: (0-373) 244-07-05.

Электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Веб сайт: www.davaktiv.uz.

Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси, 107-уй.

Телефон рақами: (+998 90) 993-95-58.

Телефакс рақами: (0-371) 267-34-96.

Электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Веб сайт: www.ndvakt.uz.

Эмитент: “Фарғона ёғ-мой” АЖ.

Манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Қиргули даҳаси, Меъмор кўчаси, 9-уй

Телефон рақами: (0-373) 241-85-33.

Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Веб сайт: www. fyom.uz.

Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган такдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (0-371) 259-21-37, 10-82.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"