Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6857
8469
10776

-2307
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
207854
280665
11482

+269183

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 015 941

Диққат, Диққат, Диққат !!!

Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни давлатга тегишли бўлган қуйидаги акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржадан ташқари савдоларга таклиф этади

Савдога чиқарилаётган давлат акция пакетлари тўғрисида қисқача маълумот:

Эмитент номи – “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамияти (Фарғона вилояти, Қўқон  шаҳри, Қоғозгарлик кўчаси, 1-уй).

Эмитентнинг фаолият соҳаси – саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

Давлат акцияларини савдоларга қўйиш санаси ва жойи – давлат акциялари 2019 йил 14 октябрдан “Элсис савдо” АЖ савдоларига қўйилади.

Давлат акцияларининг эмитент устав фондидаги фоизи – 0,32 фоиз.

Савдога чиқарилаётган акцияларининг умумий сони – 71 280 (етмиш бир минг икки юз саксон) дона оддий акция.

Бир дона акциянинг номинал қиймати – 900 (тўққиз юз) сўм.

Бир дона акциянинг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 4 557 (тўрт минг беш юз эллик етти) сўм.

Акциялар пакетининг савдога қўйишдаги бошланғич нархи – 324 823 629 (уч юз йигирма тўрт миллион саккиз юз йигирма уч минг олти юз йигирма тўққиз) сўм.

Эмитентнинг устав фонди миқдори (пул ифодасида) – 20 128 068 000 (йигирма миллиард бир юз йигирма саккиз миллион олтмиш саккиз минг) сўм.

Савдо ташкилотчиси – “Элсис савдо” АЖ.

Лотлар сони – “битта акция – битта лот”.

Эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни  сотувчининг, эмитентнинг ва сотувчи инвестиция воситачисининг веб сайтлари ва интернет каналларидан олиш мумин.

Эмитентнинг охирги уч йил ичидаги молиявий-хўжалик фаолияти кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборот (жадвал кўринишида эълонда кўрсатилади, бунда кўрсаткичлар минг сўм ҳисобида берилади).

(минг сўм ҳисобида)

Кўрсаткичлар

2016 йил

2017 йил

2018 йил

Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан соф тушум

58 687 307,0

83 927 554,0

80 370 802,0

Сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи

45 580 822,0

67 653 912,0

66 517 261,0

Фойда солиғини тўлагунга қадар фойдаси (зарар)

7 375 215,0

9 967 455,0

6 787 702,0

Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)

6 231 004,0

8 346 496,0

5 754 563,0

 

Давлат акцияларини сотиб олишни хоҳловчилар 2019 йил 14 октябрдан бошлаб “Элсис савдо” АЖнинг махсус майдончаси орқали амалдаги қоидаларга мувофиқ давлат акция пакетларини сотиб олиш бўйича ўз аризаларини тақдим этишлари мумкин.

Савдоларга чиқарилган давлат акцияларини уларни савдога қўйиш нархи бўйича сотиб олишга икки ой мобайнида буюртманома бўлмаган тақдирда, ҳар 15 кунда бошланғич савдога қўйиш нархининг 10 фоиз миқдорида, лекин бошланғич савдога қўйиш нархининг 50 фоизидан паст бўлмаган ҳолда, савдога қўйиш нархини қадамба-қадам пасайтириш механизми қўлланилади.

Талабгорлар давлат акцияларининг сотувчиси ёки сотувчининг инвестиция воситачиси ҳамда эмитентдан давлат акцияларини сотиб олиш учун қарор қабул қилиш мақсадида зарур бўлган қўшимча ахборотни сўраш ва олишга ҳақлидир, ўзининг хусусиятига кўра хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборот бундан мустасно.

Қўшимча маълумот ва саволлар юзасидан қуйидагиларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Сотувчи: Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий  бошқармаси.

Манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 17-уй.

Телефон рақами: (0-373) 244-29-61.

Тел/факс рақами: (0-373) 244-07-05.

Электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Веб-сайт: www.davaktiv.uz.

Сотувчининг инвестиция воситачиси: “Мулк-сармоя брокерлик уйи” АЖ.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳкўчаси 107-уй.

Телефон рақами: (+998 90) 993-95-58.

Телефакс рақами: (0-371) 267-34-96.

Электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Веб сайт: www.ndvakt.uz.

Эмитент: “Қўқон механика заводи” АЖ.

Манзил: Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Қоғозгарлик кўчаси, 1-уй.

Телефон рақами: (0-373) 543-01-70.

Телефакс рақами: (0-373) 543-02-98.

Электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Веб-сайт: www.kmz.uz.

Биржа савдоларида иштирок этишда ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг қуйидаги ишонч телефонлари орқали хабар беришингизни сўраймиз: (0-371) 259-21-37, 10-82.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"