Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3926
8065
7525

+540
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
102098
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 358 701

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари диққатига!

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида жойлашган қуйидаги давлат мулки объектлари юзасида тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан ўтказиладиган оммавий оферта савдоларга таклиф этади.

Т/р
Объект номи
Балансда сақловчи
Жойлашган манзили
Умумий майдони
(кв.м.)
Қурилиш ости майдони
(кв.м.)
Бошланғич нархнинг пасайтириш фоизи
Савдо куни
Объектни савдога қўйилган нархи
(сўм)
1
Фойдаланилмаётган бино-иншоотлар
Тошлоқ тумани ҳокимлиги
Тошлоқ тумани, Гузарбоши МФЙ, Гузарбоши маҳалласи
356,78
86,92
20 фоиз
27.07.2018 й.
63 350 400
2
Дам олиш маскани бино ва иншоотлари
“Ўзвтормет” МЧЖ
Фарғона тумани, Шоҳимардон ҚФЙ, Ёрдон МФЙ
1118,67
270,15
50 фоиз (такрорий)
19, 30 июль, 10, 20, 31 август 2018 й.
27 800 862
3
“Ором” санаторийси бино-иншоотлари
“Бағдод дон маҳсулотлари” АЖ
Бағдод тумани, Отхона ҚФЙ
59487,55
3165,29
30 фоиз
27.07.2018 й.
1 075 312 700

 

Оферта савдога чиқарилган объектларнинг савдолари Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси биносида бўлиб ўтади.

Ушбу савдо кунига талабгорлардан таклифлар келиб тушмаган тақдирда уларни дастлаб қўйилган нархни қадам-бақадам пасайтириб бориш механизмини қўллаган ҳолда дастлаб қўйилган нархнинг 10 фоизга пасайтирилади (дастлаб қўйилган нархнинг 50 фоизигача). Савдолар юқоридаги жадвалда кўрсатиб ўтилган кунлари соат 15.00 да бўлиб ўтади. Оммавий офертада катнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган конвертларни очиш санасидаги вақтдан 3 соат олдин тамом бўлади. Ҳужжатлар Фарғона шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 17-уй (3-қават 3.4-хона)да қабул қилинади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини олдиндан сотувчининг қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказиши лозим:

Олувчи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги;

Олувчининг ҳисоб рақами: 23402000300100001010;

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб китоб-касса маркази;

СТИР: 201 122 919; ШХВ: 200 421 860 304 010 000 000 000 001 СТИР: 200 150 995; даромад коди: 3.512.113.

Тўғридан-тўғри музокаралар (оферта)да қатнашиш учун талабгор ёки унинг вакили эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

– нодавлат юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, ваколатли вакил учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда;

– жисмоний шахслар учун – савдода қатнашиш учун буюртманома (ариза) ва бизнес-режа, тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома.

Икки нусхада оғзи елимланган конвертларга солинган ҳамда сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси ва уларни тўлаш муддатини ўз ичига оладиган талабгор таклифларини тақдим этишлари лозим.

Инвестициявий мажбуриятларнинг таклиф этилаётган суммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари (зарур бўлганда).

Талабгорнинг молиявий қобилиятлилигини ва тегишли тармоққа илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар (мавжуд бўлганда)ини тақдим этишлари лозим.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Давлат активларини сотиб олиш бўйича икки ва ундан ортиқ талабгорлардан таклифлар мавжуд бўлган тақдирда, давлат активлари учун энг юқори сотиб олиш нархини, таклифномада кўрсатилган олди-сотди шартномасини тузиш шартларига мувофиқ энг юқори инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш ҳажми ва уларни қисқа муддатларда бажаришни (мавжуд бўлганда) таклиф этган талабгор, талабгорларнинг таклифлари тенг бўлган тақдирда, бошқалардан олдин таклиф берган талабгор ғолиб деб эътироф этилади.

Оммавий оферта савдода иштирок этишни истаган талабгорлар кўшимча маълумотлар юзасидан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин.
Манзил: 150100, Фарғона шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 17-уй. Телефонлар: (0 373) 244-18-56, 244-18-47 Эл.почта манзили: Fergana@ gki.uz

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Савдода қатнашиш учун ҳужжатларни топшириш ва савдоларни ўтказиш жараёнида қонунбузарликлар ва ўз ҳуқуқларингиз поймол қилиниш ҳолатлари ёки ошкоралик таъминланмаганлиги ҳолатлари рўй берган тақдирда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 ёки Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг 244-29-61 телефон рақамларига хабар қилишингиз сўралади.

Савдоларга марҳамат қилинг!

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"