Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932

Диққат! Диққат! Диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан,

чет эл инвесторлари диққатига

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг 30.03.2018 йилдаги 56хус/б-сонли буйруғига асосан “Kochmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Фарғона вилояти филиали бошланғич нарх босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади!

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Тегирмон кўчаси, 189-“а” уйда жойлашган дезинфекция станция­си бино ва иншоотлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2017 йилдаги ПҚ-3297-сонли “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни ривож­лантириш мақсадида давлат мулки объектларини сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-бандига асосан 10 (ўн) йилдан кам бўлмаган муддатда Тиббий хизмат фаолияти бўйича фойдаланиш шарти билан аукцион савдога қўйилади.

Аукционга қўйилган давлат активининг тавсифи:

Умумий ер майдони 4461,46 кв.м.

Шундан:

Бино ва иншоотлар майдони 619,20 кв.м.

Қаттиқ тўшамали майдон 1131,06 кв.м.

Тупроқли майдони 662,80 кв.м.

Боғ ва гулзорлар майдон 2048,40 кв.м.

Бошланғич нархи – 198 216 000 сўм.

Балансда сақловчи: Фарғона шаҳри дезинфекция станцияси.

Фаолияти ихтисослиги: Тиббий хизмат кўрсатиш.

Аукцион савдо 2018 йил 16 май куни соат 15.00 да Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси биноси мажлислар залида ўтказилади.

Савдо ташкилотчиси: “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Фарғона вилояти филиали, Фарғона ш., Ал-Фарғоний кўчаси, 7-уй, Фарғона вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси биноси, 47-хона.Тел.: (0-373) 244-24-39. Факс: (0-373) 244-26-23. Веб-сайт: www.1kms.uz. Электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Лицензия: RR-0001.

Аукцион савдо шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдо 2018 йил 30 май, 13, 27 июнь ва 11, 25 июль кунлари соат 15.00 да бўлиб ўтади.

Аукцион савдо натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан савдо ташкилотчиси (“Ko‘chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Фарғона вилояти филиали)нинг “Ипотека-банк” Фарғона филиалидаги: МФО 00544, СТИР 207122519, 20208000104920609030 ҳ/р.га тўлашлари шарт.

Аукционда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган аукцион савдо ўтказиладиган куни савдо бошланишидан уч соат олдин тамом бўлади.

Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта бўйича қуйидаги аукционда қатнашишга буюртманомани тақдим этади:

– юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, аукционда тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Мурожаат учун манзил: Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси, 7-уй.

Маълумотлар учун телефон: (0-373) 244-24-39. Факс: (0-373) 244-26-23.

Электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.1kms.uz, www.gki.uz, www.gkitorg.uz.

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар!

Савдони ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

Савдоларга марҳамат қилинг!

Хизматлар лицензияланган.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"