Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси

Диққат! Диққат! Диққат!

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ишламаётган, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига “ноль” харид қийматида берилиши бўйича танлов эълон қилади

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарорларига асосан давлат мулки бўлган объектларни инвестиция мажбуриятлари эвазига “ноль харид қийматида (бепул) бериш бўйича танлов эълон қилинади.

“Ноль” харид қийматда сотиладиган давлат объектлари рўйхати ва танлов шартлари:

Объектлар номи
Жойлашган манзили
Умумий ер майдони (кв.м.)
Қурилиш ости ер майдони (кв.м.)
Танлов шартлари
Инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдори (млн.сўм)
Инвести-
ция киритиш муддати (йил)
Яратиладиган янги иш ўринлари сони (дона)
1
Рапқон шифохонасининг фойдаланилмаётган биноси
Бешариқ тумани, Рапқон қишлоғи
262,02
262.02
320
2
18
2
2-шифохонанинг фойдаланилмаётган болалар бўлими биноси
Олтиариқ тумани, Ғайрат ШФЙ, Бўтабеков-2
1025,81
1025,81
800
2
10
3
Сўх пойабзал фабрикасининг 4Б-лойиҳа биноси
Сўх тумани, Янгиариқ қишлоғи
348
348
62.4
2
8
4
Сўх пойабзал фабрикасининг 8-лойиҳа биноси
Сўх тумани, Янгиариқ қишлоғи
441
441
30.0
2
4
5
Маъмурий бино
Ёзёвон тумани, Янгиобод МФЙ
15000
7500
1 250,0
2
50

 

Танлов савдони ўтказиш санаси – 2018 йил 10 апрель соат 16.00 да. Танлов савдо бўлиб ўтмаган тақдирда кейинги савдо 2018 йил 20, 30 апрель, 10, 21, 31 май, 11, 20, 30 июнь,
10, 20, 30 июль кунлари соат 16.00 да бўлиб ўтади.

Танловга аризалар қабул қилиш ва ўтказиш жойи – Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, Фарғона шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 17-“а” уй (3-қават).

Танловда тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳамда танлов савдо объекти бўйича белгиланган энг кам инвестиция мажбуриятидан кам бўлмаган миқдордаги активлар, шу жумладан, пул маблағларига эга бўлган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Рес­публикасининг норезидентлари қатнашишлари мумкин.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали ҳудудий танлов комиссиясининг ишчи органига танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада буюртманома тақдим этади:

– нодавлат юридик шахслар учун — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

– жисмоний шахслар учун – паспортининг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

– бизнес-режа муҳрланган конвертда, шунингдек, танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифлари (таклиф қилинаётган инвестиция мажбуриятлари суммаси, унинг шакли, муддати ва киритиш шарти).

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танлов ғолиби деб топилган талабгорлар олди-сотди шартномаси имзолангандан сўнг 30 кун муддат ичида объектни мустақил баҳоловчи ташкилотга баҳолатиб, баҳолаш ҳисоботларини Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига тақдим этишлари шарт.

Танловда иштирок этишни истаган шахслар ҳудудий танлов комиссияси (унинг ишчи органи Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси)га мурожаат қилишлари лозим.

Танлов шартлари ва қўшимча маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ёки унинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

 

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Танлов савдода қатнашиш учун ҳужжатларни топшириш ва савдони ўтказиш жараёнида қонунбузарликлар ва ўз ҳуқуқларингиз поймол қилиниш ҳолатлари ёки ошкоралик таъминланмаганлиги ҳолатлари рўй берган тақдирда ёки тегишли маълумотлар олиш зарурият бўлганда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг (0-373) 244-36-97ёки
(0-373) 244-07-05 телефон рақамларигақўнғироқ қилишингизни сўраймиз.