Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1938
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
93534
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 941

“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади!

Аукцион савдога Фарғона вилояти иқтисодий судининг 1.05.2017 йилдаги 15-1707/6779-сонли қарорига асосан банкрот деб эътироф этилган “Ганижон Абдураҳмонобод” фермер хўжалиги кредиторлар қўмитасининг 5.12.2017 йилдаги 5-йиғилиш баённомаси ва тугатиш бошқарувчисининг 2017 йил 6 декабрдаги 26-буюртма хатига асосан, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Олтиариқ ҚФЙ, Бўстон МФЙ ҳудудида жойлашган “Дала шийпони” бино ва иншоотлари такроран қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 53 109 592 сўм.

Кўчмас мулклар ва уларга тегишли ҳужжатлар билан суд тугатиш бошқарувчиси иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Суд тугатиш бошқарувчисининг манзили: Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Олтиариқ ҚФЙ, Бўстон МФЙ.

Аукцион савдо 2018 йил 9 январь куни соат 15.00 да бўлиб ўтади.

Аукцион савдода қатнашиш учун буюртмалар расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача (13.00 дан 14.00 гача тушлик) қабул қилинади. Буюртмалар қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 9 январь куни соат 12.00 да тўхтатилади.

Аукцион савдо якунлари савдо ташкилотчиси жойлашган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади.

Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади:

– юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Савдо натижасига кўра олди-сотди шартномасини тузиш ва у бўйича тўловларни амалга ошириш муддати суд тугатиш бошқарувчиси томонидан белгиланади.

Талабгорлар мулк бошланғич баҳосининг 20 (йигирма) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиалининг “Траст банк” ХАБ Фарғона филиали ҳ/р: 2020 8000 3004 3360 1012. МФО 01123, СТИР 303179580.

Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдолар ўтказиладиган ва савдода иштирок этиш учун буюртмалар қабул қилинадиган манзил: Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси, 45-уй, 3-қаватнинг 6-хонаси (Мўлжал: “Дўстлик” меҳмонхонаси). Тел.: (0-595) 402-54-75. Сайт: www.emulk.uz. Электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Лицензия: RR-0225.

Хизматлар лицензияланган.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"