Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
9847
8853
8639

+214
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
171308
230255
98438

+131817

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 467 008

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши

тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади!

Аукцион савдога рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бош­қармасининг 2018 йил 8 январдаги 01/06-1-28-буюртманомасига асосан қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда:

1. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чорбоғ қўрғони, Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган маданият саройи биноси. Умумий ер майдони – 0,15 га, қурилиш ости майдони 1526,3 кв.метр, бошланғич баҳоси – 3 641 288 996,30 сўм. Балансда сақловчи: Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги. Фаолият ихтисоси: маъмурий бошқарув.

2. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимбойлиқ ҚФЙ ҳудудида жойлашган Нурчи болалар соғломлаштириш оромгоҳи биноси. Умумий ер майдони – 8,098 га, қурилиш ости майдони 1595,23 кв.метр, бошланғич баҳоси – 7 186 769 181 сўм. Балансда сақловчи: Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги. Фаолият ихтисоси: маъмурий бошқарув.

3. Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эшонгузар ҚФЙ, Набиев кўчаси ҳудудида жойлашган фойдаланилмаётган бино ва иншоот. Умумий ер майдони – 0,04 га, қурилиш ости майдони 245,82 кв.метр, бошланғич баҳоси – 257 607 693 сўм.

4. Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Менделеев кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган касаба уюшмаси биноси. Умумий ер майдони – 0,0304 га, қурилиш ости майдони 249,48 кв.метр, бошланғич баҳоси – 1 226 127 068 сўм. Балансда сақловчи: “MAXAM-Chirchiq” АЖ. Фаолият ихтисоси: ижтимоий соҳа.

5. Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Назарбек қўрғони ҳудудида жойлашган собиқ клуб биноси. Умумий ер майдони – 0,0806 га, қурилиш ости майдони 435,54 кв.метр, бошланғич баҳоси – 792 096 097 сўм. Балансда сақловчи: “Damachi balik” МЧЖ. Фаолият ихтисоси: ижтимоий соҳа.

6. Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Эркин ҚФЙ, Янги ҳаёт МФЙ ҳудудида жойлашган 36-мактабнинг фойдаланилмаётган биноси. Умумий ер майдони – 0,084 га, қурилиш ости майдони 223,5 кв.метр, бошланғич баҳоси – 235 867 640 сўм.

7. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Озодбош ҚФЙ ҳудудида жойлашган собиқ мактабгача таълим муассасаси биноси. Умумий ер майдони – 0,4363 га, қурилиш ости майдони 759,76 кв.метр, бошланғич баҳоси – 1 754 629 916 сўм. Балансда сақловчи: “Universal golden wing” МЧЖ. Фаолият ихтисоси: ижтимоий соҳа.

8. Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, Тотувлик (Китве) кўчаси, 9-“а” уй манзилида жойлашган ошхона ва кир ювиш биноси. Умумий ер майдони – 0,082 га, қурилиш ости майдони 819,95 кв.метр, бошланғич баҳоси – 1 690 922 402 сўм. Балансда сақловчи: “Ommofos-maxam” АЖ. Фаолият ихтисоси: ишлаб чиқариш.

Аукцион савдо 2018 йил 14 февраль куни соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 1-Қорақамиш кўчаси, 1-“а” уй манзилида ўтказилади.

Аукцион савдо шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдо 2018 йилнинг 1 ва 16 март, 2 ва 17 апрель кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтади.

Аукцион савдо натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини закалат келишувига асосан “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” МЧЖнинг қуйидаги банк реквизитларига тўлашлари лозим: “Ипак йўли” АИТБ Сағбон филиали, ҳ/р: 20208000904920609114; МФО 01036; СТИР 207122519.

Аукционда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва савдо бошланишидан уч соат олдин тўхтатилади.

Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта бўйича қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

– юридик шахслар учун давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун паспортнинг нусхаси, аукционда тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Савдо ташкилотчиси: “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 1-Қорақамиш кўчаси, 1-“а” уй. Тел./факс: (0-371) 228-84-48, 228-80-26. Веб-сайт: www.1kms.uz. Электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Лицензия: RR-0001.

Хизматлар лицензияланган.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"