“Respublika mulk markazi” МЧЖ пойтахт филиали бошланғич баҳоси ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади!

Аукцион савдога “O`zsuvloyiha” АЖнинг 2019 йил 26 ноябрдаги 01-01-1267-буюртманомасига асосан Тошкент шаҳри, Лабзак кўчаси, 1-а уйда сақланаётган: 1. “Матиз” русумли, 2012 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 01 /183 WBA бўлган, техник носоз автотранспорт воситаси қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 28 485 234 сўм. 2. “Дамас” русумли, 2012 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами 01/332 WBA бўлган, техник носоз автотранспорт воситаси қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 40 729 615 сўм.

Аукцион савдо 2019 йил 30 декабрь куни соат 11.00 дан бошлаб ўтказилади.  Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 27 декабрь куни соат 18.00 гача. Аризалар расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик).

Юқоридаги автотранспорт воситалари 2019 йил 30 декабрь куни  сотилмаган тақдирда, такрорий савдо 2020 йил 15 январь куни соат 11.00 да ўтказилади. Такрорий савдо учун аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 13 январь  куни соат 18.00 гача.

Савдо ғолибига 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузиш мажбурияти юклатилади.

Талабгорлар мулк бошланғич баҳосининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Даврбанк” ХАТБ Яккасарой филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамга тўлашлари шарт: 20208000000571452002, МФО 01069, СТИР 200933850.

Аукцион савдо ўтказиладиган ва аризалар қабул қилинадиган манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон кўчаси, 13-а уй. Телефон: (71) 237-23-91. Расмий сайт: www.rmm.uz. Гувоҳнома: 001805.