“Respublika mulk markazi” МЧЖ

бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади!

Аукцион савдога “O‘rta Osiyo Trans CTL”МЧЖга тегишли Тошкент шаҳри, Сергели тумани, С.Олимов кўчаси, 24-уй манзилида сақланаётган, 1993 йилда ишлаб чиқарилган “Форд Транзит” русумли, давлат рақами 01/615 RBA, бошланғич баҳоси – 8 314 822 сўм бўлган автотранспорт воситаси такроран қўйилмоқда.

Аукцион 2019 йил 18 июнь соат 15.00 дан бошлаб ўтказилади. Аризалар расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 14 июнь куни соат 18.00.

Савдо ғолиби деб топилган шахсга 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузиш мажбурияти юклатилади. Савдода иштирок этиш учун ариза, закалат пули тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжати нусхаси, вакиллар учун ишончнома тақдим этилади. Талабгорлар автотранспорт воситалари билан мулк эгаси вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.

Талабгорлар мулкнинг умумий холатини шахсан ўрганиб чиққан ҳолда савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан, мулк бошланғич баҳосининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “RMM” МЧЖнинг «Даврбанк» ХАТБ Олмазор филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: ҳ/р 22604000200571452001, МФО 01121, СТИР 200933850.

Аризаларни қабул қилиш ва савдо ўтказиш манзили: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 1-Қорақамиш кўчаси, 1а-уй. Тел.: 228-79-52. Гувоҳнома №001805.