Аукцион савдо хабарномаси.

Best line realtor” МЧЖ

бошланғич баҳоси ошиб бориши тартибида ўтказиладиган
очиқ аукцион савдога таклиф этади!

2019 йил 14 май куни соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Сергели кўчаси, 2-уйда ўтказиладиган аукцион савдога Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри хўжалик судининг 17.06.2015 йилдаги 10-1518/9187-ҳал қилув қарорига асосан банкрот, деб топилган “Karat stroy” МЧЖ кредиторларининг 26.03.2019 йилдаги йиғилиш баённомасига ва тугатиш бошқарувчисининг 27.03.2019 йилдаги 48/1-буюртмасига асосан жамият ҳисобидаги Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, С.Азимов 5-тор кўчаси, 5-а уйда жойлашган умумий ер майдони 206,0 кв.метр, қурилиш ости ер майдони 85,0 кв.метр, фойдаланиш майдони 58,14 кв.метрдан иборат.

Бошланғич баҳоси – 478 695 000 (тўрт юз етмиш саккиз миллион олти юз тўқсон беш минг) сўм.

Талабгорлар диққатига!

Аукцион савдода иштирок этиш учун буюртманомалар савдо ташкилотчиси томонидан расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 га қадар қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик, шанба ва якшанба дам олиш куни).

Буюртманомаларни қабул қилиш охирги муддати: 2019 йил 13 май куни 16.00 да тўхтатилади.

Аукцион савдо ғолибига 10 кун муддатда олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади.

Аукцион савдода иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат пули тўғрисидаги келишув шартномасига асосан мулк бошланғич баҳосининг 15 фоизи миқдоридаги закалат пуллари тўлангандан сўнг савдода иштирок этиш учун буюртманома топширишлари лозим:

– жисмоний шахслардан паспорт нусхаси, буюртмани ваколатли вакил топширганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома ёки қонуний вакиллигини тасдиқловчи ҳужжат, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда тақдим этилиши сўралади;

– юридик шахслардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, буюртмани ваколатли вакил топширганда уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда тақдим этилиши сўралади.

Такдим қилинган ҳужжатларнинг барча варақлари талаб­горнинг имзоси билан (жисмоний шахслар учун) ҳамда талабгорнинг имзоси ва муҳри билан (юридик шахс­лар учун) тасдиқланиши шарт.

Закалат тўлови учун реквизитлар: “Best line realtor” масъулияти чекланган жамиятининг ҳ/р: 20208000300692478001, “InFinBANK” АТБ Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани филиали МФО 01141, СТИР 304421042, ОКОНХ 83100.

Буюртманомалар қабул қилиш, қўшимча маълумотлар билан танишиш ва савдо ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, Сергели кўчаси, 2-уй. Тел.: (+99898) 115-71-97, e-mail: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , веб-сайт: www.1blr.uz Лицензия: RR-0274.

Хизматлар лицензияланган.