“Respublika mulk markazi” МЧЖ
бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади!
Аукцион савдога “Юнусобод деҳқон бозори” АЖга тегишли, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 3-мавзе манзилида сақланаётган, 2009 йилда ишлаб чиқарилган “Lacetti” русумли, давлат рақами 01/072JFA, бошланғич баҳоси – 58 924 078 сўм бўлган автотранспорт воситаси такроран қўйилмоқда .
Аукцион савдо 2019 йил 25 февраль куни соат 15.00 дан бошлаб ўтказилади. Аризалар расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 22 февраль куни соат 18.00 да.
Юқоридаги автотранспорт воситаси 2019 йил 25 февраль куни сотилмаган тақдирда, такрорий савдолар 2019 йил 4, 11, 18, 25 март кунлари соат 15.00 бўлиб ўтади. Аризаларни қабул қилишнинг охирги мудати: 2019 йил 4 мартдаги савдо учун 2019 йил 1 март, 11 мартдаги савдо учун 7 март, 18 мартдаги савдо учун 15 март, 25 мартдаги савдо учун 22 март кунлари соат 18.00 да.
Савдо ғолиби, деб топилган шахсга 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузиш мажбурияти юклатилади. Савдода иштирок этиш учун ариза, закалат пули тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжати нусхаси, вакиллар учун ишончнома тақдим этилади. Талабгорлар автотранспорт воситалари билан мулк эгаси вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.
Талабгорлар мулкнинг умумий ҳолатини шахсан ўрганиб чиққан ҳолда савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан, мулк бошланғич баҳосининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “RMM” МЧЖнинг “Даврбанк” ХАТБ Олмазор филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 22604000200571452001, МФО 01121, СТИР 200933850.
Аризаларни қабул қилиш ва савдо ўтказиш манзили: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 1-Қорақамиш кўчаси, 1-а уй. Тел.: 228-79-52. Гувоҳнома: 001805.