Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3872
6336
7078

-742
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
202351
199080
98570

+100510

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 267 796

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти худудий бошқармаси ва “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ бошланғич нархи босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади!

Аукцион савдога Давлат рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 5 февралдаги 01/06-1-482-буюртманомасига асосан қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда:

1. Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Нуробод қўрғони ҳудудида жойлашган касалхона мулкий мажмуаси, фаолият турини 10 йил мобайнида сақлаб қолиш шарти билан. Умумий ер майдони – 3,643 га, қурилиш ости майдони 4455,32 кв.метр, бошланғич нархи – 14 102 844 036 сўм.

2. Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри, 80-квартал 15-уйда жойлашган Тиббий диагностика маркази мулкий мажмуаси, фаолият турини 10 йил мобайнида сақлаб қолиш шарти билан. Умумий ер майдони – 0,04144 га, қурилиш ости майдони 414,44 кв.метр, бошланғич нархи –1 429 817 000 сўм.

3. Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани кичик ноҳия ҳудуди 20-уйда жойлашган Оҳангарон тумани стоматология поликлиникаси мулкий мажмуаси, фаолият турини 10 йил мобайнида сақлаб қолиш шарти билан. Умумий ер майдони – 0,1252 га, қурилиш ости майдони 548,52 кв.метр, бошланғич нархи – 999 842 000 сўм.

4. Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Қатортол ҚФЙ, собиқ “Нав­рўз” жамоа хўжалиги ёнида жойлашган, Зангиота тумани бандликка кўмаклашиш маркази балансидаги нотурар жой биноси. Умумий ер майдони – 0,1 га, қурилиш ости майдони 289,26 кв.метр, бошланғич нархи – 545 293 332 сўм.

5. Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Янгиобод ҚФЙ ҳудудида Уруғчилик маркази кўчасида жойлашган собиқ АТСнинг бўш турган бино ва иншоотлари. Умумий ер майдони – 0,02433 га, қурилиш ости майдони 242,35 кв.метр, бошланғич нархи – 813 375 976 сўм.

Аукцион савдо 2018 йил 20 март куни соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 1-Қорақамиш кўчаси, 1-“а” уй манзилида ўтказилади.

Аукцион савдо шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдо 2018 йилнинг 4 ва 19 апрель, 4 ва 21 май кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтади.

Аукцион савдо натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар давлат активи бошлангич нархининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини закалат келишувига асосан “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Тошкент шаҳар филиалининг қуйи­даги банк реквизитларига тўлашлари лозим: “DAVRBANK” ХАТБ Яккасарой филиали, ҳ/р: 22604000704920609003; МФО 01069; СТИР 207122519.

Аукционда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва савдо бошланишидан уч соат олдин тўхтатилади.

Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта бўйича қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

– юридик шахслар учун давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун паспортнинг нусхаси, аукционда тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Савдода иштирок этиш учун талабгорлардан аризалар қабул қилинадиган ва қўшимча маълумот олиш учун “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Тошкент шаҳар филиали манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 42-уй. Тел./факс: (0-371) 233-54-96. www.1kms.uz. Лицензия: RR-0001.

Хизматлар лицензияланган. 

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"