Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1877
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
110085
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 072 535

“Agro sanoat mulk markazi” МЧЖ очиқ аукцион савдога таклиф этади!

“Agro sanoat mulk markazi” МЧЖда 2017 йил 30 ноябрь куни соат 11.00 да бошланғич нархи ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога Ўзбекситон Республикаси Тошкент шаҳар прокуратурасига тегишли қуйидаги автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек, уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 31.12.2009 йил кунги 343-сонли қарорига асосан қўйилмоқда:

1. 2010 йилда ишлаб чиқарилган, давлат белгиси 01/251AFА бўлган, “Нексия” русумли автотранспорт воситаси. Бошланғич нархи – 28 448 000 сўм.

Автотранспорт воситаси олди-сотди шартномаси асосида сотилади. Олди-сотди шартномаси аукцион савдо натижалари имзоланган кундан бошлаб беш кун мобайнида тузилиши шарт. Олди-сотди шартномаси бўйича тўлов олди-сотди шартномаси имзоланган кундан бошлаб беш кун мобайнида 100 фоиз тўланиши зарур. Автотранспорт воситаси Тошкент шаҳри, Чилонзор кўчаси, 6-уй манзилида сақланмоқда. Савдога қўйилган мулк билан сотувчи вакили иштирокида бевосита жойида танишиш мумкин.

Ҳурматли талабгорлар!

Автотранспорт воситаси ушбу аукцион савдода сотилмаган тақдирда, уни сотиш юзасидан ўтказиладиган такрорий аукцион савдо 2017 йил 15 декабрь куни соат 11.00 да бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз.

Аукцион савдода қатнашиш учун талабгорлардан аризалар ҳафтанинг расмий иш кунлари соат 11.00 дан 16.00 гача қабул қилинади ва савдо бошланишига бир кун қолганда соат 17.00 да тўхтатилади. Аукцион савдода қатнашиш учун талабгорлар мулк бошланғич нархининг 50 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини савдо ташкилотчиси – “Agro sanoat mulk markazi” МЧЖнинг “Капиталбанк” АТБ Мирзо Улуғбек филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000804948004002, МФО 01018, СТИР 302159464.

Манзил: Тошкент шаҳри, Қушбеги кўчаси, 18-уй. Тел.: 250-9596. Гувоҳнома: 006388.

Хизматлар лицензияланган.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"