Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3605
5428
5743

-315
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
106594
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 069 044

“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Тошкент шаҳар филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

“Ko`chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ томонидан ташкил этиладиган очиқ аукцион савдоларига “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг 2017 йил 6 ноябрдаги 1/16-1124-сонли буюртманомасига асосан Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Бухоро ва Нуронийлар кўчалари кесишувида жойлашган, умумий ер майдони 12128,0 кв.метр, қурилиш майдони 5919,0 кв.метр, фойдали майдони 19152,0 кв.метрдан иборат Газета ишлаб чиқариш мажмуаси биноси чиқарилганлигини маълум қиламиз. Бошланғич баҳоси – 68 459 246 000 сўм.

Аукцион савдоси 2017 йил 11 декабрь куни соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, 1-Қорақамиш кўчаси, 1-“а” уй манзилида бўлиб ўтади. Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан аризалар расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Савдо бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолари 2017 йил 26 декабрь ҳамда 2018 йил 10 январь кунлари бўлиб ўтади. Талабгорлардан аризаларни қабул қилиш аукцион ўтказилиши белгиланган кундан бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади.

Аукцион савдосида қатнашиш учун ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

– юридик шахслар учун давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси;

– жисмоний шахслар учун паспортнинг нусхаси, аукционда вакил қатнашган тақдирда расмийлаштирилган ишончнома, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси.

Савдо ғолибига савдо ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузиш мажбурияти юклатилади.

Талабгорлар мулк бошланғич нархининг 15 фоизи (10 268 886 900 сўм)дан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Тошкент шаҳар филиалининг қуйидаги банк реквизитларига тўлашлари лозим: “Ипак йўли” АИТБ Сағбон филиали, ҳ/р: 20208000204920609019, МФО 01036, СТИР 207122519.

Савдода иштирок этиш учун талабгорлардан аризалар қабул қилинадиган ва қўшимча маълумот олиш учун “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Тошкент шаҳар филиали манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 42-уй. Тел./факс: (0-371) 233-54-96. www.1kms.uz. Лицензия: RR-0001.

Хизматлар лицензияланган.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"