Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4260
5206
5371

-165
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126645
121104
111250

+9854

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 092 146

“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Сирдарё вилояти филиали 

бошланғич баҳоси ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади!

I. Аукцион савдога Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 03.04.2017 йилдаги 14-ОН-буйруғи ҳамда Сардоба туман ҳокимининг 15.02.2017 йилдаги 332-қарорига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича қуйидаги ер участкалари қўйилмоқда:

1. Сардоба тумани, Гулистон ҚФЙ, Зомин маҳалласи, Семурғ кўчаси ҳудудидан 1,2- сатҳи 400 кв.м.дан иборат бўлган жами 2 (икки) та ер участкалари. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 277 200 сўм.

II. Аукцион савдога Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмкалашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 03.04.2017 йилдаги 15-ОН буйруғи ҳамда Сардоба тумани ҳокимининг 15.02.2017 йилдаги 334-қарорига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича қуйидаги ер участкаси қўйилмоқда:

1. Сардоба тумани, Гулистон ҚФЙ, Интилиш кўчаси ҳудудидан 1,2-сатхи 400 кв.м.дан иборат бўлган жами 2 (икки) та ер участкаси. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 277 200 сўм.

 

Савдо 2017 йил 20 июнь куни “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Сирдарё вилояти филиали жойлашган бинодаги мажлислар залида соат 10.00 дан бошлаб ўтказилади. Буюртмаларни қабул қилиш мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2017 йил 16 июнь куни соат 18.00.

Ер участкалари 2017 йил 20 июнь куни сотилмаган тақдирда ер участкаларининг такрорий савдоси 2017 йил 25 июль ва 29 август кунлари “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Сирдарё вилояти филиали жойлашган бинодаги мажлислар залида соат 10.00 да бўлиб ўтади. Такрорий савдолар учун буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2017 йил 20 июнь савдо учун 2017 йил 19 июнь куни соат 18.00. 2017 йил 29 август савдо учун 2017 йил 28 август куни соат 18.00. Савдога қўйилган ер участкалари билан туман ҳокимлиги вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин.

Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувга асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бошланғич баҳосининг 100 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини, “Асака” банк АТБ Сирдарё вилояти филиалидаги ҳ/р: 20208000904920609006, МФО: 00373, СТИР: 207122519 тўлашлари шарт.

Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида ерга бўлган ҳуқуқни тасарруф қилиш шартномасини имзолаш шартлари юклатилади. Тўланган закалат миқдори сотиб олиш тўлови миқдорининг 100 фоизидан кам бўлиб қолган тақдирда, етишмаётган миқдорини шартнома тузилгунга қадар тўлаб бериш шартлари юклатилади.

Закалат тўғрисидаги келишув имзолангандан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдоси ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни буюртманома билан бирга тақдим этадилар:

– Ўзбекистон Республикаси фуқароси – паспорти нусхаси;

– хорижий юридик шахслар – уларнинг уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси;

–        хорижий фуқаролар – чет давлат миллий ёки дипломатик паспорт;

–        Ўзбекистон  Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар – яшаш гувоҳномаси нусҳаси;

–        закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Буюртманомалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шоҳкўчаси 3-уй, “Бизнес маркази” биноси, 3-қават, 58-хона. Тел.: (0-367) 226-38-91, веб-сайт: www.1kms.uz. Лицензия: RR-0001.

Хизматлар лицензияланган.

 
TOP-статьи

Вход на сайт




© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"