“Denov Realtor Servis” МЧЖ

бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади!

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2013 йил 12 апрелдаги 03-05/27-умумий йиғилиш баённомаси қарорига ҳамда Шўрчи тумани ҳокимининг 2013 йил 16 апрелдаги 242-қарорига асосан Сурхондарё вилояти, Шўрчи шаҳри, Кўклам маҳалласи, Мустақиллик кўчасида жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги, ҳозирги кунда бўш турган қуйидаги 2 қаватли, 4-яшаш уйнинг 1-қаватида жойлашган 2-хонадони умумий фойдаланиш майдони 83,70 кв.м. бўлган 3 хонали яшаш уйи, бошланғич баҳоси – 70898585 сўм бўлган кўчмас мулк такроран савдога қўйилмоқда.

Аукцион савдо 2019 йил 20 июнь куни соат 11.00 да Денов шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 55-уйда бўлиб ўтади.

Буюртманомаларни қабул қилиш мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 17 июнь куни соат 16.00 да. Савдога қўйилган кўчмас мулклар билан вакил иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин.

Аукцион савдода иштирок этиш учун ариза, закалат келишуви, закалат пули тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхаси, юридик шахсларнинг гувоҳнома ва таъсис ҳужжатлари нусхаси, жисмоний шахслар паспорт нусхаси, вакил иштирок этганда ишончнома тақдим этилади. Савдо ғолиби, деб топилган шахсга 5 иш куни ичида сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузиш мажбурияти юклатилади. Мулк учун тўловни амалга ошириш шакли ва муддатлари сотувчи томонидан олди-сотди шартномаси тузиш вақтида белгиланади.

Мазкур савдода қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо кунига қадар “Denov Realtor Servis” МЧЖнинг Миллий банк ТИФ Денов бўлими, МФО 00845, СТИР 302191030, 20208000904954646001 бўлган ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

Буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 55-уй. Телефон/факс: (0-376) 413-16-56. Лицензия: RR-0105.

Хизматлар лицензияланган.