Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1943
5319
5546

-227
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
98734
159783
185137

-25354

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 873 414

Диққат! диққат! диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижлик

сармоядорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда “Denov realtor servis” масъулияти чекланган жамияти очиқ танлов савдоларига таклиф этилади

Танловга қуйидаги давлат активлари қўйилади.

I. Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Дўстлик ҚФЙ, Боғи Эрам (собиқ Х.Маҳмудов) маҳалласида жойлашган Қишки клуб биноси.

Танловга қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий фойдали майдони 1543,86 метр квадрат, умумий қурилиш майдони 1112,9 метр квадрат, баландлиги 7,2 метр.

Бошланғич нархи: 950923612 сўм.

Балансда сақловчи: “Хайрабод пахта” АЖ.

II. Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Юрчи маҳалласида жойлашган Ошхона биноси.

Танловга қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий қурилиш майдони 137,76 метр квадрат. Бошланғич нархи: 88187444 сўм. Балансда сақловчи: “Сурхондарё агросервис МТП” МЧЖ. Савдо ташкилотчиси: “Denov realtor servis” масъулияти чекланган жамияти Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 241-“а” уй. Тел.:/факс: (8-376) 413-16-56.

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан 20 кун кечиктирмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Савдо ташкилотчисининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: “Denov realtor servis” масъулияти чекланган жамиятининг Миллий банк Денов бўлимидаги: МФО 00845, СТИР 302191030, 20208000904954646001 ҳисоб рақамига.

Танловда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган конвертларни очиш санаси куни уч соат олдин тамом бўлади.

Инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 6.10.2014 йилдаги 279-сонли қарорининг 7-иловасии билан тасдиқланган Низомнинг 9-банди 2-хатбошисидан келиб чиқиб ҳамда асослантирган ҳолда юқори таклиф этиб белгиланган.

Бошланғич нархидан кам бўлмаган миқдорда сотиб олиш тўловини таклиф этиш, аниқ ишлаб чиқариш ёки савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича жозибали бизнес-режа, энг юқори сотиб олиш тўловлари ва инвестиция мажбуриятларини киритиш, янги иш ўринларини ташкил этиш таклифини берган ҳамда тўлов қобилиятини асословчи ҳужжатларини тақдим қилган ва инвестиция мажбуриятларини киритиш имконияти етарли бўлган “Талабгор” ғолиб деб топилади.

Талабгорнинг таклифлари билдирилган конвертлари Термиз шаҳри, М.Қошғарий кўчаси, 36-“а” уй Давлат рақобат Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси биносида 2017 йил 12 сентябрь куни танлов таклифлари соат 11.00 дан бошлаб очилади.

Танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2017 йил 26 сентябрь, 10 октябрь, 24 октябрь, 7 ноябрь ва 21 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Танлов ҳужжатларини ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 241-уй.

Танлов ҳужжатлари талабгорларга уни олиш пайтида ахборот ва маслаҳат хизматлари белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдоридаги тўлов эвазига кўрсатилади.

Танлов ҳужжатларига тўловни тўлаш учун банк реквизитлари: Миллий банк Денов бўлимидаги: МФО 00845, СТИР 302191030, 20208000904954646001 ҳисоб рақамига. 

Танловда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта бўйича қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

– юридик шахслар – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, шунингдек ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда унинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

– жисмоний шахслар – паспорт нусхаси (якка тадбиркор сифатида фаолият юритаётган жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси), танловда ваколатли вакил қатнашганда ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

– танлов тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатидан нусха;

– танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

– сотиб олиш тўловларининг таклиф этилаётган суммаси, уларни тўлаш муддати;

– инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, уларни тўлаш шакли, муддати ва шартлари.

Агар бу танлов шартларида белгиланган бўлса қўшимча равишда талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва (ёки) тегишли тармоққа олдин амалга оширилган инвестиция лойиҳаларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар киритилиши мумкин.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.

Маълумот учун манзил: Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 241-уй. Тел./факс: (8-376) 413-16-56. Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gkitorg.uz.  www.uzmls.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (8-371)259-21-37 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

Савдоларга марҳамат қилинг!

Лицензия: RR-0105.

Хизматлар лицензияланган.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"