Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
86
4670
5807

-1137
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
126317
144867
121104

+23763

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 4 236 685

“Management realtor” масъулияти чекланган жамияти

бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган

очиқ аукцион савдога таклиф этади!

Савдога Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 12.04.2017 йилдаги 109-а/ф буйруғи ҳамда Ангор тумани ҳокимининг 29.08.2014 йилдаги 1140-қарорига асосан якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларининг мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича қуйидаги ер участкалари қўйилмоқда:

1. Ангор тумани, Дўстлик ҚФЙ, Новшаҳар маҳалласи ҳудудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган туман ҳокимлиги захира ер майдонлари ҳисобидан якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган сатҳи 400 кв.метр, деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган сатҳи 200 кв.метр, жами 600 кв.метрдан иборат бўлган 21- ва 22- (жами 2 та) ер участкалари.

Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси - 100 000 сўмдан.

Аукцион савдо 2017 йил 23 май куни Термиз шаҳри, Тараққиёт кўчаси, 42-А уйда соат 11:00 дан бошлаб ўтказилади. Буюртманомаларни қабул қилиш мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2017 йил 22 май соат 18:00.

Ер участкалари 2017 йил 23 май куни сотилмаган тақдирда, такрорий савдолар 2017 йил 23 июнь ва 2017 йил 21 июль кунлари Термиз шаҳри, Тараққиёт кўчаси, 42-А уйда соат 11:00 да бўлиб ўтади. Такрорий савдолар учун буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2017 йил 23 июндаги савдо учун - 2017 йил 22 июнь соат 18:00, 2017 йил 21 июлдаги савдо учун - 2017 йил 20 июль соат 18.00. Савдога қўйилган ер участкалари билан туман ҳокимлиги вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин.

Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини “Трастбанк” ХАБ Термиз филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига: 20208000200421333001, МФО: 01063, СТИР: 303163816 га тўлашлари шарт.

“Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (2-РХМС)”га асосан талабгорларга кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизмати кўрсатилади ҳамда энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида шартномалар тузилади.

Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида ерга бўлган ҳуқуқни тасарруф қилиш шартномасини имзолаш шартлари, шунингдек, тўланган закалат миқдори сотиб олиш тўлови миқдорининг 15 фоизидан кам бўлиб қолган тақдирда, етишмаётган миқдорини шартнома тузилгунга қадар тўлаб бериш шартлари юклатилади.

Закалат тўғрисидаги келишув имзолангандан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдо ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни буюртманома билан бирга тақдим этадилар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - паспорти нусхаси;

- хорижий юридик шахслар - уставининг белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси;

- хорижий фуқаролар - чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти нусхаси;

- Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга булган шахслар - яшаш гувоҳномаси нусхаси;

- закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Термиз шаҳри, Тараққиёт кўчаси, 42-А уй.

Тел: (0-376) 223-31-50, (0-597) 550-72-77. веб сайт: www.uzmls.uz, www.smr.uz, e-mail: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Лицензия: RR-0217.

Хизматлар лицензияланган.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"