Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6875
8469
10776

-2307
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
207872
280665
11464

+269201

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 015 959

Диққат! Диққат! Диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан,

чет эл инвесторлари диққатига! 

Самарқанд вилояти ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, хорижий инвесторларни

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4090-қарорига мувофиқ

“Sino” акциядорлик жамияти давлат акциялари пакетини инвесторларга танлов асосида “ноль” харид

қиймати бўйича корхонанинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаш билан бир вақтда корхонанинг фаолиятини соғломлаштириш учун инвестициялар киритиш шарти билан бериш бўйича такрорий

танлов  савдога  таклиф  қилади

 

Жамият номи
Юридик манзили
Фаолият-ихтисослиги
Давлат акция пакети (фоизда)
Устав фонди миқдори

(млн. сўм)

Танлов савдо санаси
Давлат
активи
сотил-
маганда навбат-
даги
савдо ўткази-ладиган кунлар
Инвестиция суммаси
(млн. АҚШ доллар)
Инвестиция киритиш муддати
Ярати-ладиган иш ўрин-лари сони
(нафар)
Қўшимча шартлар
1.
“Sino” АЖ
Самарқанд шаҳри, Спитамен кўчаси, 270-уй
Элек-тротехника
ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш
88,8
754,01
21.08.2019 й.
Ҳар
ҳафтанинг чоршанба кунлари
15,0
2 йил
350
Электро-техника ва электр
маиший маҳсулот-
лар
ишлаб чиқаришни йўлга
қўйиш, корхона-
нинг
креди-
торлар олдидаги барча
қарз-
ларини қоплаш

 

Такрорий танлов ўтказиш муддати: талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертларнинг бир нусхаси  2019 йил 30 сентябрь куни соат 09.00 да Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Кўк-Сарой майдони, 1-уйда очилади. Ушбу давлат активи шу куни сотилмаган тақдирда, навбатдаги танлов савдо  ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари, соат 9.00 да вилоят ҳокимлигида ҳудудий танлов комиссияси томонидан ўтказилади.

Ҳудудий танлов комиссияси кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этган ҳолда танловда қатнашиш учун буюртманома қабул қилиш танлов савдо ўтказилиши тўғрисида эълон чоп этилган санадан бошланади ва 2019 йил 27 сентябрь куни соат 18.00 да тўхтатилади. Давлат активи сотилмаган тақдирда, ҳар хафтанинг чоршанба кунлари ташкил этиладиган танлов савдода иштирок этиш учун тақдим қилинадиган буюртманома ҳар ҳафтанинг душанба куни соат 18.00 га қадар қабул қилинади.

Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили шахсан ёхуд почта орқали Самарқанд вилояти ҳокимлигининг девонхонасига юқорида белгиланган муддатда танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга икки нусхада буюртманома тақдим этади:

–  юридик шахслар учун – юридик шахснинг низоми ва таъсис шартномаси нусхаси, давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи, аудитор хулосаси, хизмат кўрсатувчи банкдан тўловга лаёқатлилиги ҳақидаги маълумотнома, шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

–  жисмоний шахслар учун – паспорт нусхаси, яшаш жойидан маълумотнома, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

–  талабгорнинг молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини ва (ёки) тегишли тармоқда илгари амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлган тақдирда).

Танлов шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

– инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган миқдори (суммаси), уларни тўлаш ва бажариш шакли, муддати, ишга тушириш шартлари, яратилиши кўзда тутилган янги иш ўринлари сони;

– бизнес режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), янги асбоб-ускуналар, инвентарлар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, замонавий талабларга жавоб берадиган дастлабки қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари;

– ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирилаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хомашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек, сотиш объектини молиявий-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш;

– сотиш объектининг қурилиш ости фойдаланиш майдонини тиклаш ва хизмат кўрсатиш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари.

 

Талабгорлардан таклиф этилаётган бизнес лойиҳаларини қуйидаги шаклга мувофиқ йиғма кўринишда ҳам оғзи ёпиштирилган конвертга тасдиқланган ҳолда жойлаштиришлари сўралади

 

т/р

Амалга ошириладиган ишлар номи

Ўлчов бирлиги

Жами

Амалга ошириш муддати

2019 йил

20__

август

сентябрь

октябрь

ноябрь

декабрь

......

1.

Инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати

млн. долл.

 

 

 

 

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

1.1.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция миқдори ва сарфланиши

млн. долл.

 

 

 

 

 

 

 

1.2.

Ўз маблағлари миқдори ва сарфланиши

млн. долл.

 

 

 

 

 

 

 

2.

Қарздорликларни тўлаш

 

 

 

 

 

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

2.1.

Солиқ мажбуриятлари

млн. сўм

 

 

 

 

 

 

 

2.2.

Иш ҳақидан қарздорликлар

млн. сўм

 

 

 

 

 

 

 

2.3.

Банк кредитларидан қарздорликлар

млн. сўм

 

 

 

 

 

 

 

2.4.

Бошқа кредиторлик қарздорликлари

млн. сўм

 

 

 

 

 

 

 

3.

Маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати

млн. сўм

 

 

 

 

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

3.1.

Маиший техника

млн. сўм

 

 

 

 

 

 

 

дона

 

 

 

 

 

 

 

...

...

млн. сўм

 

 

 

 

 

 

 

дона

 

 

 

 

 

 

 

4.

Яратиладиган янги иш ўринлари сони

нафар

 

 

 

 

 

 

 

5.

Фойдаланишга қабул қилиш муддати

сана

 

 

 

 

 

 

 












Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва (ёки) имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танловда таклиф этилган шартлар доирасида тегишли ҳужжатларни тақдим этган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (хорижий сармоядорлар) қатнашишлари мумкин.

Танлов савдо  натижалари бўйича тегишли баённома имзоланган санадан бошлаб 10 (ўн) кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади. Танловда ғолиб деб топилган талабгор шартнома имзолангандан кейин 30 кун муддат ичида танлов объектини мустақил баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолатади, бунда баҳолашга кетадиган сарф-харажатлар танлов ғолиби ҳисобидан амалга оширилади.

Қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Самарқанд шаҳри, Мир Саид Барака кўчаси, 49-уй, Давлат активларини бошқариш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси биноси (хусусийлаштириш бўлими).

Маълумот учун телефонлар: (0-366) 237-71-45, (99) 595-55-12.

Факс: (0-366) 233-73-54. Е-mail: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Интернет тармоғидаги веб-сайт: samdavaktiv.uz.

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар!

Танлов савдода қатнашиш ёки ҳужжатларни топшириш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (0-371) 259-21-37 ёки (0-371) 259-20-10 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

Танлов савдога марҳамат қилинг!

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"