Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5726
10313
9625

+688
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
188725
269151
42126

+227025

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 314 664

“Best realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали

бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади!

Савдога “Oqtosh don” АЖ Кузатув кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги 01-19-сонли, жамият бошқарувининг 15.02.2019 йилдаги 2018-2-сонли йиғилиш баёни ҳамда 11.03.2019 йилдаги 1-2-3/177-буюртманомасига асосан “Oqtosh don” АЖга қарашли, Нарпай тумани, Омонбой ҚФЙ, Каттаараб қишлоғи ҳудудида жойлашган, умумий майдони 1425,14 кв.м., умумий қурилиш тагидаги майдони 308,10 кв.м., фойдали майдони 182,21 кв.м.ни ташкил этган молхона бинолари (ер майдонисиз) 264 200 000 сўм бошланғич баҳода қўйилмоқда. 

Савдо 2019 йил 16 апрель куни соат 11.00 да савдо ташкилотчиси жойлашган Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1-уйда бўлиб ўтади. Аукцион савдода иштирок этиш учун буюртмалар хабарнома матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10.00 дан 17.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2019 йил 15 апрель куни соат 18.00 гача.

Юқоридаги кўрсатилган мулк 2019 йилнинг 16 апрель куни ўтказиладиган аукцион савдода сотилмаган тақдирда, мазкур мулк юзасидан такрорий аукцион савдо 2019 йилнинг 1 ва 15 май кунлари соат 11.00 да Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1-уйда бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз.

Такрорий аукцион савдода иштирок этиш учун талабгорлардан буюртмаларни қабул қилиш савдо санасидан бир кун олдин соат 18.00 да (13.00 дан 14.00 гача тушлик) тўхтатилади. Такрорий аукцион савдо натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади.

Ушбу мулк ҳамда унга тегишли ҳужжатлар билан сотувчи вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Мулк сотувчисининг манзили: Нарпай тумани, Оқтош шаҳри, Ж.Мирзаев кўчаси, 2-уй.

Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади:

– юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунинг­дек, тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Аукцион савдо натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади. Савдо натижасига кўра савдо ғолибига 10 кун муддатда сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш ҳамда шартнома шартларига кўра тўловларни амалга ошириш мажбурияти юклатилади.

Талабгорлар мулк бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиалининг “Ипотека-банк” АТИБ Кўксарой филиалидаги МФО 00262, СТИР 303179580, 20208000400433601008  ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

Савдо ташкилотчиси жойлашган ва савдода иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1-уй.

Тел.: (+998 93) 331-70-80, (+998 90) 212-60-01. Расмий сайт: www.emulk.uz. Электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript Лицензия: RR-0225.

Хизматлар лицензияланган.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"