Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4235
4961
5935

-974
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
86159
205121
151672

+53449

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 547 884

Диққат! Диққат! Диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан,

чет эл инвесторлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳамда “Ўзагросервис” акциядорлик жамияти тизимидаги “Наманган Агросервис МТП” МЧЖнинг “Туман Агросервис МТП” МЧЖлари устав жамғармаларидаги улушлари бўйича “Namangan mulk markazi” МЧЖ очиқ танлов савдоларига таклиф этади.

1. Очиқ танлов савдосига “Чортоқ тумани Агросервис МТП” МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоиз улуши “Наманган Агросервис МТП” МЧЖнинг 2018 йил 5 декабрдаги 01/02-189-рақамли буюртманомасига асосан қўйилмоқда.

Наманган вилояти, Чортоқ шаҳри, М.Юлдашев кўчаси, 2-уйда жойлашган “Чортоқ тумани Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги “Наманган Агросервис МТП” МЧЖга тегишли 100 фоиз улуши.

Балансда сақловчи: “Наманган Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти.

Фаолияти-ихтисослиги: қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига механизация ва сервис хизмати кўрсатиш.

Бошланғич нархи – 8 795 200 886 сўм.

2. Очиқ танлов савдосига “Косонсой тумани Агросервис МТП” МЧЖнинг устав фондидаги 100 фоиз улуши “Наманган Агросервис МТП” МЧЖнинг 2018 йил 5 декабрдаги 01/02-189-рақамли буюртманомасига асосан қўйилмоқда.

Наманган вилояти, Косонсой тумани, Косонсой шаҳри, М.Аъзам кўчаси, 153-уйда жойлашган “Косонсой тумани Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги “Наманган Агросервис МТП” МЧЖга тегишли 100 фоиз улуши.

Балансда сақловчи: “Наманган Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти.

Фаолияти-ихтисослиги: қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига механизация ва сервис хизмати кўрсатиш.

Бошланғич нархи – 4 313 114 481 сўм.

Танлов савдосининг асосий шартлари

1. Танловда республика резидентлари (якка тартибдаги ва юридик шахс сифатида фаолият юритувчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар) ёки норезидентлари (чет эллик тадбиркорлар ёки уларнинг вакиллари) иштирок этишлари мумкин.

2. Танлов савдоларида иштирок этувчи талабгорлар томонидан улушнинг бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини танловда эълон қилинган ҳисоб рақамига тушириши керак.

3. Танловда қатнашиш учун талабгор ёки унинг ваколатли вакили савдолар ташкилотчисига очиқ танлов тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

– юридик шахслар учун – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда;

– жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, танловда ваколатли вакил қатнашган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхасини илова қилган ҳолда.

4. Танлов иштирокчиси ўз бизнес режасида қуйидагиларни ёритиши зарур:

– машина-трактор паркининг асосий фаолияти (механизация ва сервис хизмати кўрсатиш) турини икки йил ичида ўзгартирмасдан, узлуксиз самарали ишлашини таъминлаш;

– мавжуд ишчи ўринларини сақлаб қолиш ва кенгайтириш;

– машина-трактор паркининг мавжуд ишлаб чиқариш потенциалини модеринизация қилиш, замонавий дастгоҳ (станок)лар ва ускуналар сотиб олиш ҳисобига сервис хизматлари турини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш, жами киритиладиган инвестиция бўйича таклиф;

– жамиятдаги бўш ер майдонлари, мавжуд бино ва иншоотларда тадбиркорликнинг бошқа фаолиятини йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифлар, қўшимча инвестиция киритиш бўйича таклифлар, натижада барпо қилинадиган қўшимча иш ўринлари;

– улушнинг бошланғич бозор баҳосидан кам бўлмаган миқдорда энг юқори сотиб олиш қийматини таклиф қилиш;

– сотиб олиш қийматини энг қисқа муддатда тўлаш бўйича таклифлар;

– машина-трактор парки ишчи-хизматчиларининг иш ҳақидан бўлган қарздорликни биринчи навбатда сўндириш бўйича таклифлар;

– иштирокчининг бошқа таклифлари ва уларнинг самарадорлиги;

– тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Танлов таклифлари тақдим этилган конвертларни очиш ва танлов савдосини ўтказиш 2019 йил 8 январь Наманган вақти билан соат 11.00 да Наманган вилояти ҳокимлигининг мажлислар залида бошланади. Таклифларни очиш вақтида танлов ўрнатилган тартибда қатнашаётган иштирокчиларни ёки уларнинг ваколатли вакиллари иштирок этишлари мумкин.

Танлов таклифларини қабул қилиш муддати 2019 йил 7 январь Наманган вақти билан соат 18.00 да тўхтатилади (таклифлар тушмаган тақдирда, танлов савдолари 2019 йилнинг 22 январь, 5 , 19 февраль ва 6 март кунлари соат 11.00 да такроран ўтказилади, такрорий савдоларга танлов таклифларини қабул қилиш бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади).

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 10 банк иш кундан кечикмай сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар улушнинг бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан закалат пулини (ариза буюртманома топширилгунига қадар) савдо ташкилотчиси “Наманган мулк маркази” МЧЖнинг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлашлари лозим: “InFinBank” АТБ Наманган вилояти филиалининг МФО 01113, СТИР 302127947,  22604000104941534002 ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

user 08 @ inbox.uz

Гувоҳнома: 05576, 2011 йил 28 октябрь.

Савдоларга марҳамат қилинг!

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"