Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6236
8575
7798

+777
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
137092
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 393 696


“Ko‘chmas mulk savdo faoliyati” МЧЖ 

аукцион савдоларини ўтказувчи комиссия иштирокида бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади!

2018 йил 14 декабрь куни соат 14.00 да ўтказилиши белгиланган очиқ аукцион савдога Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 2 ноябрдаги 143/ас-ер-буйруғига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича қуйидаги ер майдонлари қўйилмоқда:

1. Наманган вилояти, Косонсой тумани ҳокимининг 16.10.2018 йилдаги 1494-рақамли, 29.10.2018 йилдаги қарорларига асосан Наманган вилояти, Косонсой тумани, Баҳористон МФЙ, Шароф
Рашидов массивининг 122-контуридан сатҳи 200,0 кв. метрдан иборат бўлган 21-286-рақамли 266 (икки юз олтмиш олти) дона; Косонсой тумани, Ўзбекис­тон МФЙ, Испарон массивининг 65-контуридан сатҳи 200,0 кв. метрдан иборат бўлган 1-16-рақамли 16 (ўн олти) дона; Косонсой тумани, Бўстон МФЙ, Косонсой ППР массивининг 224, 229-контуридан сатҳи 200,0 кв. метрдан иборат бўлган 1-100-рақамли 100 (бир юз) дона ер майдонлари жами 382 дона, ҳар бирининг бошланғич баҳоси – 141 200 (Бир юз қирқ бир минг икки юз) сўм, тўланадиган закалат пули миқдори – 100 000 (Бир юз минг) сўм.

Ер майдонлари билан боғлиқ, сув билан таъминланганлиги, рельефи, табиий, санитария-экология, тарихий ва маданий мерос муҳофазаси, иссиқлик, газ, электр таъминоти, алоқа воситалари, канализация билан боғлиқ шартлар, транспорт коммуникациялари, шунингдек, ер участкасинииг бошқа ўзига хос шартлари каби қўшимча маълумотларни олиш учун савдо ташкилотчисига мурожаат қилишингиз мумкин.

Юқоридаги ер майдонлари 2018 йил 14 декабрь куни сотилмаган тақдирда, 2018 йил 21, 28 декабрь кунлари соат 14.00 да ўтказиладиган аукцион савдоларига такроран киритилади.

Аукцион савдоси ғолиби савдо ўтган кундан бошлаб 20 (йигирма) кун муддатда сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузади. Талабгорлардан аризалар ҳар куни (дам олиш кунларидан ташқари) соат 10.00 дан 17.00 гача (тушлик 12.00 дан 13.00 гача) қуйида кўрсатилган манзилда қабул қилинади ва 2018 йил 13 декабрь куни соат 18.00 да (такрорий савдолар учун мос равишда 2018 йил 20, 27 декабрь кунлари соат 18.00 да) тўхтатилади. Аукцион савдода иштирок этиш учун талабгорлар “Закалат пули тўғрисидаги келишув”ни имзолагандан сўнг закалат пулини “Ko’chmas mulk savdo faoliyati” МЧЖнинг “Ипак йўли” АИТБ Наманган вилоят филиали, МФО 01054, СТИР 303110873, 2020 8000 6004 0780 7001 ҳисоб рақамига тўлашлари ва қу­йида кўрсатилган ҳужжатларни топширишлари керак:

– аукцион савдода қатнашиш учун ариза, жисмоний шахслардан паспорт нусхаси, хорижий юридик шахслардан уларнинг уставининг белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси;

– хорижий фуқаролардан чет давлат миллий ёки дип­ломатик паспорти, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахс­лардан яшаш гувоҳномаси нусхаси, агар талабгор номидан ваколатли шахс қатнашса, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома, ваколатли шахснинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинган ҳолда;

– закалат пули тўланганлиги ҳақида тўлов ҳужжати. Қўшимча хизматлар учун тўлов олинади.

Аризаларни қабул қилиш ва аукцион савдоларини ўтказиш манзили: Наманган вилояти, Косонсой шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 7-уй (Косонсой тумани ҳокимлиги биноси).

Савдо ташкилотчиси: “Ko‘chmas mulk savdo faoliyati” МЧЖ.

Манзил: Наманган шаҳри, Озодлик кўчаси, 14-уй (вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси, 1-қават, 5-хона). Телефон: (0-369) 227-25-22, (91) 296-09-90, e-mail: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , веб-сайт: www.kmsf.uz Лицензия: RR-0215.

Ҳурматли тадбиркор ва ишбилармонлар!

Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг (0-369) 233-51-52 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади.

Хизматлар лицензияланган.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"