Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1936
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
93532
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 939

Bebaho mulk diyori” риэлторлик ташкилоти бошланғич нархи босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади!

Аукцион савдога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2017 йилдаги “Базавий тармоқлар корхоналари активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 443-сонли қарорига ва “Andijonneft” акциядорлик жамиятининг 04.12.2017 йилдаги 01-16-806-сонли буюртмасига асосан қуйидаги мулклар такроран қўйилмоқда:

1) “Andijonneft” АЖ балансидаги Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Оқтош ШФЙ, Оқтош МФЙда жойлашган, умумий ер майдони 4.8 га, қурилиш ости майдони 822.07 кв.м., фойдали майдони 859.88 кв.м. бўлган Оқтош нефт қуйиш станцияси бино ва иншоотлари мулкий маж­муа сифатида, бошланғич баҳоси – 1 090 999 469 (Бир миллиард тўқсон миллион тўққиз юз тўқсон тўққиз минг тўрт юз олтмиш тўққиз) сўм, закалат пули миқдори – 163 650 000 (Бир юз олтмиш уч миллион олти юз эллик минг ) сўм.

2) “Andijonneft” АЖ балансидаги Наманган вилояти, Чортоқ тумани, Чортоқ ШФЙ, Алишер Навоий МФЙда жойлашган, умумий ер майдони 2.49 га, умумий қурилиш ости майдони 4326.96 кв.м., умумий фойдали майдони 1502.89 кв.м. бўлган омборхона бино ва иншоотлари мулкий мажмуа сифатида, бошланғич баҳоси – 1 117 425 698 (Бир миллиард бир юз ўн етти миллион тўрт юз йигирма беш минг олти юз тўқсон саккиз) сўм, закалат пули миқдори – 167 614 000 (Бир юз олтмиш етти миллион олти юз ўн тўрт минг ) сўм.

Аукцион савдо 2018 йил 9 январь куни соат 14.00 да бўлиб ўтади. Шу куни сотилмаган ёки талабгорлардан аризалар тушмаган тақдирда 2018 йил 19, 29 январь ва 7 февраль кунлари соат 14.00 да ўтказиладиган аукцион савдога такроран киритилади. Аукцион савдо Наманган шаҳри, 6-кичик тумани, Қуқумбой шоҳкўчаси, “Bebaho mulk diyori” МЧЖ идорасида бўлиб ўтади. Аризаларни қабул қилиш савдо кунидан бир кун олдинги расмий иш кунлари соат 18.00 да тўхтатилади.

Аукцион савдо ғолиби савдо ўтган кундан бошлаб 20 (йигирма) кун муддатда сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузади.

Аукцион савдода иштирок этиш учун талабгорлар “Закалат пули тўғрисидаги келишув”ни имзолагандан сўнг закалат пулини “Bebaho mulk diyori” МЧЖнинг “Ипотека-банк” АТИБ Наманган бўлимидаги, МФО 00223, СТИР: 302588248, 2260 4000 5002 1294 7001 ҳисоб рақамига тўлашлари ва қуйида кўрсатилган ҳужжатларни топширишлари керак.

Закалат тўғрисидаги келишув имзолангандан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдо ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни буюртманома билан бирга тақдим этадилар:

– Ўзбекистон Республикаси фуқароси – паспорти нусхаси;

– хорижий юридик шахслар – уларнинг уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси;

– хорижий фуқаролар – чет давлат миллий ёки дипломатик паспорт;

– Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар – яшаш гувоҳномаси нусхаси;

– юридик шахслардан давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома, низом нусхаси ва савдода қатнашувчи вакил учун тасдиқланган ишончнома, закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Қўшимча хизматлар учун тўлов олинади.

Қўшимча маълумот олиш ва аукцион савдоларни ўтказиш манзили:

Буюртманомалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Наманган шаҳри, 6-кичик тумани, Қуқумбой шоҳкўчаси. Тел.: (0-369) 232-16-00, (93) 915-43-33, e-mail: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript www.naf.uz Лицензия: RR-0166.

Хизматлар лицензияланган.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"