Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5701
10313
9625

+688
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
188699
269151
42151

+227000

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 314 639

“Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиали

бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога таклиф этади!

Савдога “Qizilqumsement” акциядорлик жамиятининг 04.03.2019 йилдаги UB-01-40/397-буюртма хатига асосан Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Сармиш ширкат хўжалиги, Зим массиви ҳудудида жойлашган, умумий ер майдони – 40000,0 кв.м., умумий майдони – 5152,05 кв.м., шу жумладан, ишлаб чиқариш майдони – 2089,67 кв.м. бўлган 24 та хонадан иборат 0001-0018 (18 та) литерларда белгиланган ёрдамчи хўжалик бўлинмаси (молхона) биноси (бино ва иншоотлар ҳамда асбоб-ускуналари билан) қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси ҚҚС билан – 2 639 550 089 сўм.

Аукцион савдо 2019 йилнинг 16 апрель куни соат 16.00 да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9.00 дан 16.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 15 апрель куни соат 16.00 гача.

Юқоридаги мулк 2019 йил 16 апрелдаги савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдо 2019 йил 16 май куни соат 16.00 да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 15 май соат 16.00 да тўхтатилади.

Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади:

– юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 5 (беш) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорга олти-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб келишилган муддатда сотиб олиш тўловни тўлиқ амалга ошириш юклатилади.

Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 10 (ўн) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиалининг “Микрокредитбанк” АТБ Навоий филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 2020 8000 2004 3360 1016, МФО 00198, СТИР 303179580.

Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Навоий шаҳри, Жасорат кўчаси, 22-уй рўпараси. Телефон: (+998 97) 795-14-41, (+998 97) 377-17-15. Расмий сайт: www.emulk.uz. Электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Лицензия: RR-0225.

Хизматлар лицензияланган.

 

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"