Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
0
0
0

+0

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 417 165

Тадбиркорлар ва сармоядорлар диққатига!

“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қашқадарё вилояти филиали

такрорий очиқ аукцион савдога таклиф этади!

“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қашқадарё вилояти филиали томонидан ташкил этилган очиқ аукцион савдога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 августдаги 685-рақамли қарорига ҳамда “Косон нефть ва газ қидирув экспедицияси” МЧЖнинг 2020 йил 20 январдаги 71-рақамли буюртманомасига асосан “Косон нефть ва газ қидирув экспедицияси” МЧЖ балансидаги қуйидаги кўчмас мулклар: 1. Ғузор тумани, Наврўз МФЙ, Мустақиллик кўчасида жойлашган ишчилар ётоқхонаси, ўйингоҳ ва бассейн биноларининг кадастр ҳужжати тўпламидаги умумий ер майдони 826 кв.м., қурилиш майдони 813,41 кв.метр бўлган ёпиқ бассейн (литер 0009) биноси. Бошланғич баҳоси – 797 731 168 сўм. 2. Ғузор тумани, Тенгдош МФЙ, Тенгдош қишлоғи ҳудудида жойлашган, умумий ер майдони 139656,91 кв.метр, қурилиш майдони 1278,57 кв.метр бўлган интенсив боғ, иссиқхона ва қўшимча бинолари. Бошланғич баҳоси – 1 430 793 543 сўм. 3. Ғузор тумани, Наврўз МФЙ, Аланга кўчаси ҳудудида жойлашган, умумий ер майдони 1269,45 кв.метр, қурилиш майдони 252,70 кв.метр бўлган соғломлаштириш биноси. Бошланғич баҳоси – 217 776 351 сўм. 4. Ғузор тумани, Наврўз МФЙ, Аланга кўчаси ҳудудида жойлашган, умумий ер майдони 1896,91 кв.метр, қурилиш майдони 493,48 кв.метр бўлган меҳмонхона биноси қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 447 610 628 сўм.

Аукцион савдо 2020 йил 11 февраль куни соат 11.00 да Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Қарлиқхона МФЙ, “Тошсарой” кўчаси, 20-уй “Qashqadaryo mulk markazi” МЧЖ биносининг мажлислар залида бўлиб ўтади. Аукцион савдода иштирок этиш учун аризалар расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилиш аукцион ўтказилиши белгиланган кундан бир иш куни олдин соат 18.00 да тўхтатилади.

Юқоридаги кўчмас мулклар муддатли бўлиб тўлаш шарти билан 10 (ўн) банк иш куни ичида сотувчи билан тегишли мулкнинг сотилиш баҳосидан 15 фоиз миқдоридаги суммани тўлаб бериш ва қолган 85 фоиздан иборат суммани ёпиқ бассейн, соғломлаштириш ва меҳмонхона бинолари бўйича 3 (уч) йил муддат давомида, интенсив боғ, иссиқхона ва қўшимча бинолари бўйича 5 (беш) йил муддатга белгиланган жадвал асосида ойма-ой бўлиб-бўлиб тўлаб бериш шарти асосида олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади, шунингдек, 2020 йил 11 февраль куни сотилмаган тақдирда такрорий 2020 йил 27 февраль куни соат 11.00 да бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз.

Аукцион савдода қатнашиш учун ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

– юридик шахслар учун давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг аукционда қатнашиши учун расмийлаштирилган ишончнома, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси;

– жисмоний шахслар учун паспорт ва СТИРнинг нусхаси, аукционда вакил қатнашган тақдирда расмийлаштирилган ишончнома, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси.

Талабгорлар мулкнинг 1 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини, “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қашқадарё вилояти филиалининг “Ипотека-банк” АТИБ Қашқадарё филиалидаги ҳ/р: 20208000004920609009, МФО 00190, СТИР 207122519 га савдода иштирок этиш учун ариза топширгунга қадар тўлашлари шарт.

Савдода иштирок этиш учун талабномалар қабул қилинадиган манзил: Қарши шаҳри, Қарлиқхона МФЙ, Тошсарой кўчаси, 20-уй. Электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Интернет тармоғидаги веб сайт: www.1kms.uzТел.: (75) 225-44-58. Лицензия: RR-0001.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"