Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6593
7704
8056

-352
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
118834
238474
142693

+95781

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 907 694

Диққат! Диққат! Диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари диққатига!

Ўзбекистан Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси инвестиция киритиш мажбурияти билан “ноль” харид қийматида хусусийлаштириладиган давлат активи бўйича очиқ танлов савдога таклиф этади.

Танлов савдосига қуйидаги давлат активлари қўйилади:

Т/р
Давлат активи номи
Манзили
Балансда сақловчи ташкилот
Танлов шартининг энг кам миқдори
Инвестиция миқдори (млн.
сўм)
Яратиладиган иш ўрни
(нафар)
Киритиш муддати (йил)
Ташкил этилиши белгиланган фаолият тури
1
Бўш турган бино
Қарши шаҳри, Комилон кўчаси, 24-уй
Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби
1000
15
2
Хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш
2
43-собиқ болалар боғчаси биноси
Қарши тумани, Талликурон МФЙ, Қорақўнғирот қишлоғи
Қарши тумани Ободонлаштириш бошқармаси
400
13
2
Хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш
3
Собиқ (Я.Омонов) хўжалик биноси
Қарши тумани, Қовчин МФЙ
Қарши тумани Ободонлаштириш бошқармаси
150
8
1
Хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этиш
4
Қурилиши тугалланмаган бино
Китоб тумани, Янгиобод МФЙ, Янгиобод кўчаси
Китоб тумани Ободонлаштириш бошқармаси
320
5
1,5
Талабгор таклифи асосида
5
Ғалла тозалаш элеватори биноси
Миришкор тумани, Гулистон қишлоғи
Миришкор тумани Ободонлаштириш бошқармаси
100
12
1
Қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш
6
Собиқ (ПХЦ хўжалик ишлаб чиқариш) Чойхона ва дала шийпони бинолари
Миришкор тумани, Обод қишлоғи
Миришкор тумани Ободонлаштириш бошқармаси
100
4
1
Мол бозори фаолиятини ташкил этиш
7
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омборхонаси биноси
Миришкор тумани, Гулистон қишлоғи
Миришкор тумани Ободонлаштириш бошқармаси
160
15
1
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва музлатгич
8
7-насос станцияси атрофидаги таъмирлаш устахонаси биноси
Нишон тумани, Нишон ҚФЙ
Қарши Магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси
300
12
2
Талабгор таклифи асосида
9
7-насос станцияси атрофидаги омборхона бино ва иншоотлари
Нишон тумани, Нишон ҚФЙ
Қарши Магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси
500
6
2
Талабгор таклифи асосида
10
Собиқ неврология бўлими биноси
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли МФЙ, Ипак йўли кўчаси, 108-уй
Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий қисмини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва сақлаш депортаменти
1200
10
1,5
Хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этиш
11
Собиқ Соҳибкор ММТП биноси
Чироқчи тумани, Пахтаобод ҚФЙ, Аймоқ қишлоғи
Чироқчи тумани, Пахтаобод ҚФЙ
150
15
1
Хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш
12
Молхона биноси
Чироқчи тумани, К.Содиқов ММТП, Ғаллачи МФЙ
Чироқчи тумани, Ғаллачи МФЙ
200
20
1,5
Чорвачилик фаолиятини ташкил этиш
13
Бўш турган дала шийпони биноси
Чироқчи тумани, Шўрқудуқ МФЙ
Чироқчи тумани, Шўрқудуқ МФЙ
100
10
1
Хусусий мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш

 

Танлов ғолиблари шартнома ва топшириш қабул-қилиш далолатномаси имзолангандан кейин, 30 кун муддат ичида объектни мустақил баҳолаш ташкилотига баҳолаш ишларини ташкил этади ва баҳолаш харажатларини тўлаб беради, шартномада белгиланган инвестиция мажбуриятлари бажарилиб инвестиция қабул қилингандан сўнг бир йил давомида яратилган иш ўрниларини сақлаб қолиш шартлари қўйилади.

Танлов савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Танловда қатнашиш учун инвестор оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида икки иш куни олдин Ҳудудий танлов комиссиясининг кўриб чиқиши учун муҳрлаб қўйилган конвертда танлов таклифини тақдим этади.

Танлов таклифида бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиҳа), асбоб-ускуналар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг режалаштирилаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хом ашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш объектини молия-хўжалик жиҳатдан соғломлаштириш ёки унинг ҳудудидан хўжалик мақсадларида фойдаланишни тиклаш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари қайд этилган бўлиши керак.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлари 2018 йил 18 июнда ҳудудий танлов комиссияси томонидан вилоят ҳокимлиги биносида очилади.

Танлов савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2018 йил 28 июнь, 5-19 июль, 2-23 август, 6-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги муддатлари 2018 йил 13-25 июнь, 2-16-30 июль, 20 август, 3-17 сентябрь кунлари соат 18.00 гача.

Танлов ҳужжатларини ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил: Қарши шаҳри, Амир Темур кўчаси, 43-уй, Давлат рақобат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси.

Танловда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

– юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, таъсис ҳужжатларининг нусхаси, шунинг­дек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган танлов таклифлари:

– инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган сўммаси, уларни киритиш шакли, муддати ва шартлари;

– молиявий жиҳатдан тўловга қодирлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

– қўшимча равишда талабгорнинг молиявий мустақиллигини ва (ёки) тегишли тармоққа олдин амалга оширилган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар киритилиши мумкин.

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Танлов таклифларининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.

Мурожаат учун манзил: Қарши шаҳри, Амир Темур кўчаси, 43-уй, Давлат рақобат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси.

Маълумотлар учун телефонлар: 225-03-11, 225-14-30, 225-11-88.

Факс: (0-375) 225-02-31.

E-mail Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript

Интернет тармоғидаги веб-сайт:www.gki.uz www.gkitorg.uz ва www.qash-vrb.uz

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

Савдоларга марҳамат қилинг!

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"