Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
5159
8403
8145

+258
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
264954
235047
0

+235047

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 250 223

Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Бош филиалида

бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида

ўтказиладиган очиқ аукцион савдога такроран

таклиф этади!

Аукцион савдога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 августдаги 685-қарорига ҳамда “Тахиатош нефть базаси” МЧЖнинг 2019 йил 26 декабрдаги 03-06/427-хатига асосан “Тахиатош нефть базаси” МЧЖга тегишли бўлган қуйидаги кўчмас мулклар такроран қўйилмоқда:

1. Элликқалъа тумани, Шарқ юлдузи ОФЙда жойлашган 150 бош қорамолга мўлжалланган мол семиртириш комплекси. Бошланғич баҳоси – 5 977 276 200 сўм.

2. Элликқалъа тумани, Сарабий ОФЙда жойлашган қурилиши тугалланмаган гўштни қайта ишлаш цехи. Бошланғич баҳоси – 964 830 000 сўм.

3. Қўнғирот тумани, Қўнғирот ОФЙда жойлашган 150 бош қорамолга мўлжалланган мол семиртириш комплекси. Бошланғич баҳоси – 5 100 835 900 сўм.

Аукцион савдо 2020 йил 27 январь куни соат 11.00 да бўлиб ўтади. Аризалар расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик вақти). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 24 январь куни соат 18.00 да тўхтатилади.

Талабгорлар мулк бошланғич баҳосининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини, тўлов ҳужжатида ижро ҳужжати рақами ва санасини кўрсатган ҳолда “Турон банк” АТБ Нукус филиалидаги 20208000504920609003, МФО 00585, СТИР 207122519 ҳ/р.га тўлашлари шарт. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 кун ичида олди-сотди шартномасини имзолаш шартлари юклатилади.

Аукцион савдода қатнашиш учун савдо ташкилотчиси ва талабгор ўртасида закалат тўғрисидаги келишув имзоланади, шундан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдони ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдода қатнашишга буюртманомани тақдим этади:

– Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – паспортнинг нусхаси;

– хорижий юридик шахслар – уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси, таъсисчилар рўйхати ва уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси;

– хорижий фуқаролар – чет давлатнинг миллий ёки дипломатик паспорти;

– Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар – яшаш гувоҳномасининг нусхаси;

– закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Нукус шаҳри, А.Шамуратова кўчаси, 117-б уй, “Қорақалпоқ мулк маркази” МЧЖ биноси.

Савдо ўтказиладиган манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, А.Шамуратова кўчаси, 117-б уй, “Қорақалпоқ мулк маркази” МЧЖнинг кимошди  савдони ўтказиш зали.  Тел.: (0-361) 222-84-44. www.1kms.uz. Лицензия: RR-0001.

Хизматлар лицензияланган.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"