Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
3396
8733
9393

-660
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
55439
84323
231749

-147426

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 160 370

 


Тадбиркор ва сармоядорлар диққатига!

“Ko‘chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ 

оммавий савдога таклиф этади 

Савдога ТИФ Миллий банк қошидаги “НБУ Бунёдкор инвест” МЧЖнинг 24.09.2018 йилдаги 1257-буюртманомасига асосан қуйидаги мулклар чиқарилганлигини маълум қиламиз:

1. Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа туманидаги элликқалъа дехқон бозори 1 қаватли мажмуаси, савдо расталари ва автотураргоҳ. Умумий майдони 16 700,0 кв.метр, қурилиш майдони 2497,36 кв.метр, 3 та корпусдан иборат. Бошланғич баҳоси – 3 617 020 000 сўм.

2. Қашқадарё вилояти, Миришкор туманидаги Жейнов дехқон бозори 1 қаватли мажмуаси, савдо расталари ва автотураргоҳ. Умумий майдони 4539,88 кв.метр, қурилиш майдони 3130,06 кв.метр, 4 та корпусдан иборат. Бошланғич баҳоси – 2 037 116 000 сўм.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманидаги Шуманай дехқон бозори 1 қаватли мажмуаси, савдо расталари ва автотураргоҳ. Умумий майдони 5600,0 кв.метр, қурилиш майдони 864,11 кв.метр, 2 та корпусдан иборат. Бошланғич баҳоси – 1 892 517 000 сўм.

Савдога чиқарилган мазкур мулкларни сотиб олиш истагини билдирган талабгорлардан аризалар эълон чоп этилган санадан бошлаб расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Талабгорларнинг таклифлари 2018 йил 9 октябрь куни соат 11.00 дан бошлаб кўриб чиқилади. Энг юқори таклифни берган талабгор билан сотувчи ўртасида келишув битими тузилади. Талабгорлар таклифи маъқул топилмаган ва таклифлар сони етарли бўлмаган тақдирда 2018 йилнинг 16 ва 23 октябрь кунларида ҳам таклифлар кўриб чиқилишини олдиндан маълум қиламиз. Таклифларни қабул қилиш белгиланган саналардан бир кун олдин соат 18.00 да тўхтатилади.

Савдода қатнашиш учун талабгорлар ёпиқ конвертда солинган таклифлари ва ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этади:

– юридик шахслар учун давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

– жисмоний шахслар учун СТИР ва паспортнинг нусхаси.

Таклифи маъқул топилган талабгорга савдо ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномаси тузиш ва мулкнинг сотилиш баҳосидан 15 фоиз миқдоридаги суммани тўлаш мажбурияти юклатилади. Қолган 85 фоиз сумма олди-сотди шартномаси имзоланган кундан 3 oй ичида тўланиши лозим.

Талабгорлар мулкнинг 1 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги суммани закалат сифатида “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” МЧЖнинг “Davrbank” ХАТБ Олмазор филиалидаги 22604000204920609001, МФО 01121, СТИР 207122519 ҳ/рга савдода иштирок этиш учун ариза топширгунга қадар тўлашлари шарт.

Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдо ўтказиладиган ва савдода иштирок этиш учун аризалар қабул қилинадиган манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорақамиш-1 кўчаси, 1-“а” уй. Тел.: (71) 233-83-27, (71) 228-80-27. www.1kms.uz. Электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Лицензия: RR-0001.

 

 

 

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"