“Best Realtor” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали

бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

Аукцион савдога Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг 2018 йил 20 августдаги 145-П-буйруғи ва Чимбой тумани ҳокимининг 2018 йил 12 июлдаги 1082-қарорига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой туманидан қуйидаги ер участкалари қўйилмоқда:

1. “Гужимли” МФЙ ҳудуди, Х.Жумамуратов кўчасидан 1-ер участкаси. 2. “Гужимли” МФЙ ҳудуди, 1-кварталидан 1-ер участкаси. 3. “Гужимли” МФЙ ҳудуди, 5-кварталидан 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10-ер участкалари. 4. “Бахытлы” ОФЙ ҳудуди марказидан 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28-ер участкалари. 5. “Бахытлы” ОФЙ ҳудуди, Қорасироқ овули, 1-кварталидан 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45-ер участкалари. 6. “Майжап” ОФЙ ҳудуди, 2-кварталидан 1, 2, 3, 4, 5-ер участкалари. 7. “Майжап” ОФЙ ҳудуди, 3-кварталидан 1, 2, 3-ер участкалари. 8. “Майжап” ОФЙ ҳудуди, 5-кварталидан 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23-ер участкалари. 9. “Майжап” ОФЙ ҳудуди, 6-кварталидан 1, 2, 3, 4-ер участкалари; 10. “Қызыл ўзек” ОФЙ, 2-кварталидан 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16-ер участкалари. 11. “Кўкши қала” МФЙ ҳудуди, А.Турымбетов кўчасидан 1, 2, 3, 4-ер участкалари. 12. “Қамыс арық” ОФЙ, 2-кварталидан 1, 2-ер участкалари. Ушбу ер участкаларини ҳар бирининг майдони 400 кв.м. бўлиб, ҳар бирининг бошланғич баҳоси 44 520 (қирқ тўрт минг беш юз йигирма) сўм.

Аукцион савдоси 2018 йил 27 сентябрь куни соат 11.00 да Чимбой тумани, Дўстлик кўчасидаги 36-мактабнинг мажлислар залида ўтказилади. Буюртманомаларни қабул қилиш 2018 йил 26 сентябрь куни соат 18.00 да тўхтатилади. Буюртманомаларни қабул қилиш расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади. Мазкур ер участкалари 2018 йил 27 сентябрь куни ўтказиладиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, такрорий аукцион савдолари 2018 йилнинг 2 ноябрь ва 3 декабрь кунлари соат 11.00 да юқорида кўрсатилган манзилда ўтказилади. Такрорий савдолар бўйича буюртманомаларни қабул қилиш 2018 йил 2 ноябрдаги аукцион учун 1 ноябрь ва 3 декабрдаги аукцион учун 30 ноябрь кунлари соат 18.00 да тўхтатилади.

Савдога қўйилган ер участкалари билан Чимбой тумани ҳокимилиги вакиллари иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Аукцион савдога қатнашиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш мазкур хабарнома газетада чоп этилган кундан бошлаб ҳафтанинг душанба, сешанба, чоршанба кунлари “Best Realtor” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали жойлашган манзил (Нукус шаҳри, Амир Темур кўчаси, 122-уй, 2-қават, 4-хона)да соат 10.00 дан 16.00 гача (соат 13.00 дан 14.00 гача тушлик), ҳафтанинг пайшанба ва жума кунлари Чимбой шаҳри, Абат Макан МФЙ маъмурий биноси (Т.Серимбетов кўчаси, 34-уй)да соат 10.00 дан 16.00 гача (соат 13.00 дан 14.00 гача тушлик) амалга оширилади.

Аукцион савдосида қатнашиш жараёнида талабгорлар ўзаро ихтиёрий тузиладиган шартномага мувофиқ энг кам иш ҳақининг 0,5 баравари миқдоридаги тўлов эвазига савдо ташкилотчисининг ахборот ва маслаҳат хизматларидан фойдаланиши мумкин. Аукцион иштирок этиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳосининг 100 фоиз миқдоридаги закалат пулини “Best Realtor” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг “Турон банк” АТБ Нукус шаҳри филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 2020 8000 7004 3360 1014, МФО 00585, СТИР 303179580.

Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида олди-сотди шартномасини имзолаш шартлари юклатилади.

Аукцион савдосида қатнашиш учун талабгор савдо ташкилотчисига ушбу хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдосида қатнашишга буюртманомани тақдим этади:

– Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – паспортининг нусхаси;

– хорижий юридик шахслар – уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси, таъсисчилар рўйхати ва уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси;

– хорижий фукаролар – чет давлатнинг миллий ёки дипломатик паспорти;

– Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар – яшаш гувоҳномасининг нусхаси;

– закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Буюртманомалар қабул қилинадиган манзиллар: Нукус шаҳри, Амир Темур кўчаси, 122-уй, 4-хона ва Чимбой тумани, Абат Макан МФЙ маъмурий биноси (Т.Серимбетов кўчаси 34-уй). Телефон: (+998 97) 353-03-22, (+998 97) 505-08-83. Расмий сайтимиз: www.emulk.uz. Электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Лицензия: RR-0225.

Хизматлар лицензияланган.