Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
0
0
0

+0
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
84323
231749
183929

+47820

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 104 932

Capital Realtor Group МЧЖ

очиқ аукцион савдоларга таклиф этади!

“Capital Realtor Group” МЧЖ Қорақалпоғистон филиалига Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг 2018 йил 8 июнь кунги 111-П-буйруғи ва Қорўзак тумани ҳокимининг 2018 йил 12 апрель кунги 330/4-рақамли ва 2018 йил 4 июнь кунги 476/6-рақамли қарорларига ва 2018 йил 6 июнь кунги 01-06/350-хатига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган, ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Қорўзак туманидан 3 (уч) та ер участкалари аукцион савдога қўйилмоқда:

Қорўзак тумани, Кутлы Макан МФЙдан турар жой қуриш учун ажратилган, ҳар бирининг майдони 400 кв.м. бўлган 9, 13, 25-ер участкалари. Ҳар бирининг бошланғич баҳоси – 67 862 сўм.

Аукцион савдо 2018 йил 17 сентябрь куни соат 12.00 да Қорўзак тумани, Ғарезсизлик кўчасида жойлашган Агросаноат коллежи мажлислар залида ўтказилади. Савдода қатнашиш учун буюртмаларни қабул килиш 2018 йил 14 сентябрь куни соат 18.00 да тўхтатилади. Мазкур ер участкалари 2018 йил 17 сентябрь кунги аукцион савдода сотилмаган тақдирда уларни сотиш юзасидан ўтказиладиган такрорий аукцион савдо 2018 йил 18 октябрь куни соат 12.00 да юқорида қайд қилинган манзилда ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий савдода қатнашиш учун аризаларни кабул қилиш 2018 йил 17 октябрь куни соат 18.00 да тўхтатилади.

Аукцион савдода қатнашиш учун иштирокчилардан аризаларни қабул қилиш, мазкур хабарнома чоп этилган кундан бошлаб ҳар ҳафтанинг жума куни Қорўзак тумани, А.Торешов кўчаси, рақамсиз уйда жойлашган туман қурилиш бўлимида ва ҳафтанинг қолган расмий иш кунлари Нукус шаҳри, Амир Темур кўчаси, 122-уйда соат 10.00 да 16.00 гача қабул қилинади. Тушлик 13.00 дан 14.00 гача.

Аукцион савдода қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат пули тўғрисидаги келишувга асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғиш нархининг 100 фоиз миқдоридан кам бўлмаган закалат пулини “Capital Realtor Group” МЧЖ Қорақалпоғистон филиа­лининг “Капиталбанк” АТБ Нукус филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000904927571009, МФО 01038, СТИР 207126662.

Савдо ғолибига савдо ўтказилган кундан бошлаб 20 (йигирма) кунлик муддат мобайнида олди-сотди шартномасини имзолаш мажбурияти юклатилади.

Аукцион савдода қатнашиш учун савдо ташкилотчиси ва талабгор ўртасида закалат пули тўғрисидаги келишув имзоланади, шундан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдо ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдода қатнашишга буюртманомани тақдим этади:

– Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – паспорт нусхаси;

– хорижий давлат юридик шахслари – уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, таъсисчилар рўйхати ва уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси;

– хорижий давлат фуқаролари – чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти;

– Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар – яшаш гувоҳномаси нусхаси;

– аукцион савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Мурожаат учун телефон: (+998-61) 222-8341. www.realtgroup.uz

Лицензия: RR-0017.

Хизматлар лицензияланган.

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"