Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1938
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
93534
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 941

“Ko‘chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Бош филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдога такроран таклиф этади!

Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг 2017 йил 15 август кунги 85-П-сонли буйруғи шунингдек, Нукус шаҳри ҳокимининг 2017 йил 22 июндаги 01/06-559-сонли қарорига ҳамда “Кўчмас мулк савдо хизмати” МЧЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси Бош филиали Ким-ошди савдоларини ўтказиш комиссиясининг 2017 йил 5 декабрь кунги баённома қарорига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридан 6 (олти) дона ер участкаси такроран аукцион савдога қўйилмоқда:

– Нукус шаҳри, “Кум аўыл” МФЙ ҳудудидаги 276-кварталидан ҳар бирининг сатҳи 400 кв.м. бўлган 2, 11, 14, 77, 326 ҳамда 479-сонли ер участкалари. Ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг ҳар бирининг бошланғич баҳоси – 53 680 сўм.

Аукцион савдо 2018 йил 9 январь куни Нукус шаҳри, А.Шамуратова кўчаси, 117-“б” уй “Қорақалпоқ мулк маркази” МЧЖнинг ким ошди савдоларни ўтказиш залида соат 11.00 дан бошлаб ўтказилади. Буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 8 январь куни соат 18.00 да тўхтатилади. Мазкур ер участкалари 2018 йил 9 январь куни ўтказиладиган очиқ аукцион савдода сотилмаган тақдирда ер участкаларининг такрорий аукцион савдоси 2018 йилнинг 9 февраль куни Нукус шаҳри, А.Шамуратова кўчаси, 117-“б” уй “Қорақалпоқ мулк маркази” МЧЖнинг ким ошди савдоларни ўтказиш залида соат 11.00 дан бошлаб ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий савдо учун буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 8 февраль куни соат 18.00 да тўхтатилади.Савдога қўйилган ер участкалари билан Нукус шаҳри ҳокимлиги вакиллари иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Аукцион савдода иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача “КМСХ” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси Бош филиали томонидан (13.00 дан 14.00 гача тушлик) қабул қилинади.

Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бошланғич баҳосининг 100 фоизи миқдорида закалат пулини буюртманомалар қабул қилинадиган охирги кунгача, “Туронбанк” АТБ Нукус ф-лдаги 20208000504920609003, МФО 00585, СТИР 207122519 ҳ/р.га тўлашлари шарт.

Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида ерга бўлган ҳуқуқни тасарруф қилиш шартномасини имзолаш шартлари, шунингдек тўланган закалат миқдори сотиб олиш тўлови миқдорининг 100 фоиздан кам бўлиб қолган тақдирда, етишмаётган миқдорини шартнома тузилгунга қадар тўлаб бериш шартлари юклатилади.

Закалат тўғрисидаги келишув имзолангандан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдо ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни буюртманома билан бирга такдим этадилар:

– Ўзбекистон Республикаси фуқароси – паспорт нусхаси;

– хорижий фуқаролар – чет давлат миллий ёки дип­ломатик паспорти;

– Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар – яшаш гувоҳномаси нусхаси;

– закалат пулини тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, А.Шамуратова кўчаси, 117-“б” уй “Қорақалпоқ мулк маркази” МЧЖ биносининг 2-қавати. Телефон: (0-361) 222-84-44. Манзил: Нукус шаҳри, А.Шамуратова кўчаси, 117-“б” уй “Қорақалпоқ мулк маркази” МЧЖ ким ошди савдоларни ўтказиш зали. www.1kms.uz. Эл.почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript Лицензия: RR-0001.

Хизматлар лицензияланган.
 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"