Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1857
5218
5428

-210
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
110065
187770
159783

+27987

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 072 515
 

“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси Бош филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига такроран таклиф этади!

Савдога Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг 2017 йил 15 август кунги 85-П сонли буйруғи, шунингдек, Нукус шаҳри ҳокимининг 2017 йил 22 июндаги 01/06-559-сонли қарорига, шунингдек, “Кўчмас мулк савдо хизмати” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси Бош филиали ким ошди савдоларини ўтказиш комиссиясининг 2017 йил 7 ноябрь ва 10 ноябрь кунги баённома қарорларига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридан 18 (ўн саккиз) дона ер участкалари такроран аукцион савдосига қўйилмоқда:

Нукус шаҳри, “Кум аўыл” МФЙ ҳудудидаги 276-кварталидан ҳар бирининг сатҳи 400 м.кв. бўлган 98, 99, 108, 123, 142, 147, 167, 168, 295, 306, 346, 348, 407, 427, 430, 439, 496 ҳамда 521-сонли ер участкалари. Ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг ҳар бирининг бошланғич баҳоси – 53 680 сўм. Аукцион савдоси 2017 йил 11 декабрь куни соат 11.00 дан бошлаб ўтказилади. Буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2017 йил 7 декабрь куни соат 18.00 да тўхтатилади. Мазкур ер участкалари 2017 йил 11 декабрь куни ўтказиладиган очиқ аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, ер участкаларининг такрорий аукцион савдолари: 2018 йилнинг 12 январь куни соат 11.00 да Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 4-уйда жойлашган Нукус политехника касб-ҳунар коллежининг мажлислар залида ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий савдо учун буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 11 январь куни соат 18.00 да тўхтатилади. Савдога қўйилган ер участкалари билан Нукус шаҳри ҳокимлиги вакиллари иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача “КМСХ” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси Бош филиали томонидан (13.00 дан 14.00 гача тушлик) қабул қилинади.

Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бошланғич баҳосининг 100 фоизи миқдорида закалат пулини буюртманомалар қабул қилинадиган охирги кунгача, “Туронбанк” АТ Нукус ф-лидаги 20208000504920609003, МФО 00585, СТИР 207122519 ҳ/рга тўлашлари шарт.

Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида ерга бўлган ҳуқуқни тасарруф қилиш шартномасини имзолаш шартлари, шунингдек, тўланган закалат миқдори сотиб олиш тўлови миқдорининг 100 фоизидан кам бўлиб қолган тақдирда, етишмаётган миқдорини шартнома тузилгунга қадар тўлаб бериш шартлари юклатилади.

Закалат тўғрисидаги келишув имзолангандан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдоси ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни буюртманома билан бирга такдим этадилар:

– Ўзбекистон Республикаси фуқароси – паспорт нусхаси;

– хорижий юридик шахслар – уларнинг уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси;

– хорижий фуқаролар – чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти;

– Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар – яшаш гувоҳномаси нусхаси;

– закалат пулини тўлаганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, А.Шамуратова кўчаси, 117-“б” уй, “Қорақалпоқ мулк маркази” МЧЖ биносининг 2-қавати. Телефон: (0-361) 222-84-44.

Ким ошди савдоси ўтказиладиган манзил: Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 4-уй. Нукус политехника касб-ҳунар коллежининг мажлислар зали.

Расмий сайтимиз: www.1kms.uz. Электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript Лицензия: RR-0001.

Хизматлар лицензияланган.

 

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"