Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за март текущего года составил 16,85 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за март текущего года составил 16,85 млрд. сумов

“Ko‘chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси Бош филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган такрорий очиқ аукцион савдога таклиф этади!

Савдога Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг 2016 йил 2 февралдаги 18-П буйруғи, шунингдек, Кегейли тумани ҳокимининг 2016 йил 22 январдаги 22-01-қарорига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларининг мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли туманидан 33 (ўттиз уч) та ер участкаси такроран қўйилмоқда:

- Кегейли тумани, Казанкеткен посёлкаси 1-кварталидан ҳар бирининг сатҳи 400 кв.м. бўлган 4-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9- ва 10-ер участкалари;

- Кегейли тумани, Казанкеткен посёлкаси 2-кварталидан ҳар бирининг сатҳи 400 кв.м. бўлган 3-, 5- ва 7-ер участкалари;

- Кегейли тумани, Актуба ОФЙ, Тарақли аҳоли пункти 1-кварталидан ҳар бирининг сатҳи 400 кв.м. бўлган 1-, 2-, 3-, 4-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9-, 10-, 11-, 12-, 13-, 14- ва 16-ер участкалари;

- Кегейли тумани, Актуба ОФЙ, Тарақли аҳоли пункти 2-кварталидан ҳар бирининг сатҳи 400 кв.м. бўлган 1-, 3-, 5-, 7-, 9-, 11-, 13- ва 15-ер участкалари.

Ҳар бир участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси 114 208 сўмдан.

Савдо 2017 йил 22 май соат 12:00 дан бошлаб ўтказилади. Буюртманомаларни қабул қилиш мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача “КМСХ” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси Бош филиали ходимлари ва “КМСХ” МЧЖ Кегейли тумани бўйича кўчмас мулк агенти томонидан (13:00 дан 14:00 гача тушлик) қабул қилинади. Буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2017 йил 19 май соат 18:00. Мазкур ер участкалари шу куни сотилмаган тақдирда, такрорий аукцион савдолар 2017 йил 22 июнь, 24 июль, 24 август ҳамда 25 сентябрь кунлари Кегейли туманидаги Кегейли маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг мажлислар залида соат 12:00 дан бошлаб ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий савдолар учун буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2017 йил 21 июнь, 21 июль, 23 август ҳамда 22 сентябрь кунлари соат 18:00. Савдога қўйилган ер участкалари билан Кегейли тумани ҳокимлиги вакиллари иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин.

Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошланғич баҳосининг 100 фоизи миқдоридаги закалат пулини буюртманомалар қабул қилинадиган охирги кунгача “Туронбанк” АТБ Нукус ф-лидаги 20208000504920609003, МФО: 00585, СТИР: 207122519 ҳ/р.га тўлашлари шарт.

Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида ерга бўлган ҳуқуқни тасарруф қилиш шартномасини имзолаш, шунингдек, тўланган закалат миқдори сотиб олиш тўлови миқдорининг 100 фоизидан кам бўлиб қолган тақдирда, етишмаётган миқдорини шартнома тузилгунга қадар тўлаб бериш шартлари юклатилади.

Закалат тўғрисидаги келишув имзолангандан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдоси ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни буюртманома билан бирга тақдим этадилар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - паспорти нусхаси;

- хорижий юридик шахслар - уставининг белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси;

- хорижий фуқаролар - чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти нусхаси;

- Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга булган шахслар - яшаш гувоҳномаси нусхаси;

- закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, А.Шамуратова кўчаси, 117-Б уй, “Қорақалпоқ мулк маркази” МЧЖ биносининг 2-қавати ҳамда Кегейли тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси биносининг 1-қавати. Телефонлар: (0361) 222-84-44, (+99893) 369-57-26.

Савдо ўтказиладиган манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли тумани, Кегейли маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг мажлислар зали. Расмий сайтимиз: www.1kms.uz, электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Лицензия: RR-0001.

Хизматлар лицензияланган.

 
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1826
4335
4753

-418
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
116052
111250
79818

+31432

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 3 960 449
Вход на сайт




© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"