Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7126
7230
6826

+404
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
133423
238474
128104

+110370

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 922 283

“Jizzax rieltor servis” МЧЖ

бошланғич баҳоси ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ танлов савдога таклиф этади!

Танлов савдога Ўзбекистон Республикаси “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 352-қарори ва 2014 йил 6 октябрдаги 279-қарори билан тасдиқланган “Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисида”ги низом талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 5 февралдаги 21 и/ч-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида очиқ танлов савдоларига қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда:

1. Жиззах вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли, Жиззах шаҳри, “Жиззахлик” маҳалласида жойлашган фойдаланишдаги ер майдони 2990.0 кв.м. ва бино ва иншоотларининг қурилиш ости майдони 2098.37 кв.м. бўлган собиқ болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бино-иншоотлари қўйилмоқда. Ушбу бино-иншоотларнинг бошланғич баҳоси – 684 371 000 сўм.

Юқоридаги бино-иншоотлар учун танлов савдоси 2018 йил 14 март куни соат 10.00 да Жиззах шаҳри, Бобур маҳалласи, Қ.Имомов кўчаси, 1-уй, мажлислар залида бўлиб ўтади. (Мўлжал:“Кураш саройи” биноси). Танлов савдода иштирок этиш учун талабгорлардан буюртмалар расмий иш кунлари соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади. (13.00 дан 14.00 гача тушлик вақти). Буюртманомалар қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 12 март куни соат 18.00.

Танлов савдода қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан, бино-иншоот бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини “Jizzax rieltor servis” МЧЖнинг “Ипотека-банк” АТИБ Жиззах вилояти филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўланади: 20208000104968210001, МФО 00122, СТИР 302261236.

Танловда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда танловда қатнашишга буюртманомани икки нусхада конвертга солинган ва конверт муҳрланган ҳолда тақдим этади:

– юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунинг­дек, тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

– жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, танловда тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

Танлов тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Юқоридаги бино-иншоотлар 2018 йил 14 март куни танлов савдода сотилмаган тақдирда, такрорий танлов савдолар 2018 йилнинг 16 апрель, 16 май ва 15 июнь кунлари соат 10.00 да бўлиб ўтишини олдиндан маълум қилади.

Танлов савдо натижаларига кўра ғолиб чиққан иштирокчига 20 кун ичида сотувчи (Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси) билан олди-сотди шартномасини расмийлаштириш мажбурияти юклатилади.

Танлов савдоларнинг ўтказилиши ва танлов ҳужжатларини тўлдириш билан боғлиқ бўлган барча масалалар бўйича мурожаат учун манзил: Жиззах шаҳри, Бобур маҳалласи, Қ.Имомов кўчаси, 1-уй, Кураш сарой биноси. Тел./факс: (+998 72) 222-44-01 Электрон почта манзил: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Лицензия: RR-0123.

Хизматлар лицензияланган.
 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"