Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 19 июлдаги 4-1104-1902/1652-иш ажримига биноан “Зилол” МЧЖга нисбатан банкротлик таомили қўлланилиб кузатув жорий қилинган.
Ишни кўриб чиқиш учун суд мажлиси 2019 йил 5 сентябрь куни соат 10.00 да Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Қорсув қўрғони, Темирчи кўчаси, 3-а уйда ўтказилиши белгиланган.
“Зилол” МЧЖга нисбатан кредиторларнинг талаблари эълон чиққан кундан бошлаб ўттиз кун давомида Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида”ги қонуни 70-моддасида белгиланган тартибда Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, қарздор ва муваққат бошқарувчиси томонидан қабул қилинади.
“Зилол” МЧЖ кредиторларининг биринчи йиғилиши 2019 йил 29 август куни соат 11.00 да Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Ўртачирчиқ тумани Давлат солиқ инспекциясида бўлиб ўтади.
Йиғилиш кун тартиби:
1. Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 19 июлдаги 4-1104-1902/1652-иш ажримининг ижроси.
2. “Зилол” МЧЖга нисбатан банкротликнинг кейинги таомилини қўллаш.
3. Қўлланилган кейинги таомил учун суд бошқарувчиси номзодини маъқуллаш.
4. “Зилол” МЧЖ муваққат бошқарувчисига ойлик иш ҳақини белгилаш.
5. Бошқа масалалар.
Ушбу йиғилишга кредитор ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан ёки унинг вакили ваколатини белгиловчи ишончнома билан қатнашиши мумкин.
Телефонлар: (90) 353-41-06, (93) 291-03-09.