Тошкент вилоят Хўжалик судининг 2012 йил 4 апрелдаги 11-1232/783-сонли ҳал қилув қарорига асосан, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Тўйтепа шаҳри, «Тошкент йўли» кўчаси, 2-«а» уйда жойлашган «Spentex Tashkent Toytepa» масьулияти чекланган жамият шаклидаги чет эл корхонаси банкрот деб эътироф этилиб, фаолияти тўхтатилмаган ҳолда тугатишга доир иш юритиш очилган.
Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги қонунининг 12-моддасига мувофиқ «Spentex Toshkent Toytepa» МЧЖ чет эл корхонаси кредиторларининг йиғилиши 2013 йил 28 май куни соат 10.30 да Тошкент шахри, Зиё Саид кўчаси, 2-«а» уйда бўлиб ўтади.
Ушбу йиғилишга таклиф этилганлар йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан ёки унинг вакили ваколатини белгиловчи ишончнома билан қатнашишлари мумкин.
Йиғилиш кун тартиби:
1. «Spentex Toshkent Toytepa» МЧЖ шаклидаги чет эл корхонаси тугатиш бошқарувчиси томонидан амалга оширилган ишлар.
2. Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги қонунининг 135-, 110- ва 111- моддалари талаблари асосида, «Spentex Toshkent Toytepa» МЧЖ шаклидаги чет эл корхонаси мол-мулкларини бошланғич баҳосини аввалги ким ошди савдосидаги нархидан 10 фоизга камайтириш ва қайтадан савдога қўйиш.
3. «Siant NFR» МЧЖ баҳолаш компанияси томонидан баҳолаш ҳисоботларини хаққонийлигини текшириш бўйича ўтказилган экспертиза натижалари ҳисоботларини тасдиқлаш ва ушбу компания томонидан амалга оширилган тугатиш баҳоси экспертизаси учун қўшимча шартнома имзолаш.
4. «Spentex Toshkent Toytepa» МЧЖ шаклидаги чет эл корхонасида тугатишга доир иш юритиш муддатини узайтириш.
5. «Spentex Toshkent Toytepa» МЧЖ шаклидаги чет эл корхонаси тугатиш бошқарувчиси иш режасига киритилган ўзгаришларни инобатга олиб қайтадан тасдиқлаш.
6. Бошқа масалалар.
Маълумот учун телефон: 120-64-21.