Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6398
7942
10251

-2309
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
206523
230255
63223

+167032

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 6 502 224

“Фарғона дори-дармон” АЖ акциядорларининг умумий йиғилишини

ўтказиш ҳақида хабарнома

Ҳурматли акциядорлар!

“Фарғона дори-дармон” АЖ (юридик манзил:Фарғона шаҳри, Ал-Фарғоний кўчаси, 50-уй, телефон: (0-595) 400-93-64) сизга 2018 йил 21 июнь соат 10.00да Қўқон шаҳри, Турон кўчаси, 76-уйда акция­дорлик жамиятимиз акциядорларининг 2017 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2018 йил 14 июнькуни ҳолати шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишида қатнашувчи акция­дорларни рўйхатга олиш эрталаб соат 8.00дан бошлаб 9.45гача давом этади.

Кун тартиби:

1. Умумий йиғилиши регламентини ҳамда саноқ комиссияси аъзолари сони ва таркибини тасдиқлаш.

2. Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йилда амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботларини тасдиқлаш.

3. Жамият бошқарув раисининг 2017 йил якуни бўйича жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти якунлари ва бизнес режа бажарилиши тўғрисида ҳисоботини, 2017 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш.

4. 2017 йил якуни бўйича жамият ташқи аудитори “Himoya-audit” МЧЖнинг хулосасини тасдиқлаш.

5. 2017 йил учун молия-хўжалик фаолияти текшируви натижалари бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш.

6. 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш, дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли, тартиби ва муддатларини белгилаш.

7. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган 2013-2014 йиллар учун ҳисобланган дивидендларни жамият ихтиёрига олиш.

8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

9. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

10. Жамият бошқарув раисини сайлаш ва у билан меҳнат шартномасини тузиш.

11. 2017 йилда жамият аффилланган шахслари билан тузилган битимларни маъқуллаш, шунингдек, аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.

12. Жамиятда 2017 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳоланиши натижаларини маъқуллаш.

Сиз акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар билан жамиятда ёки жамиятнинг расмий веб-сайти www.ferdoridarmon.uz орқали танишишингиз мумкин: жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссияси ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бў­йича хулосаси, жамият Кузатув кенгашининг бошқарув раиси билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, 2017 йилда аффилланган шахслар билан тузилган битимларнинг рўйхати.

Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши қатнашчилари шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан ҳамда акциядор вакили эса Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома (жисмоний шахслар учун нотариал расмийлаштирилган, юридик шахс­лар учун юридик шахс томонидан берилган) билан қатнашишлари шарт.

“Фарғона дори-дармон” АЖ.

Кузатув кенгаши

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"