Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6237
6248
5201

+1047
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
258872
241129
0

+241129

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 12 415 740

Оҳангарондон акциядорлик жамияти  

акциядорлари диққатига!

2020 йил 29 май куни соат 10.00 да Оҳангарон шаҳри, Саноат ҳудуди кўчаси, 1-уй, “Оҳангарондон” АЖ мажлислар залида акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

 

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Умумий йиғилиш иш регламенти ва саноқ комиссияси аъзоларини сайлаш ҳамда тасдиқлаш.

2. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича ижроия органининг бизнес-режа ижроси ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.

3. 2019 йил учун жамиятнинг йиллик ҳисоботини (молия-хўжалик ҳисоботини) тасдиқлаш.

4. 2019 йил учун жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтишчиси хулосасини тасдиқлаш.

5. 2019 йил учун жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият ташқи аудиторнинг (МАС, ХАС) хулосасини тасдиқлаш.

6. 2019 йил учун аудиторлик ташкилотининг СМК, СЙК ва уларнинг бажарилиши фоизларининг ҳисобланган миқдорини текшириш натижалари юзасидан жамият ташқи аудиторнинг хулосасини тасдиқлаш.

7. 2019 йил учун жамиятда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини текшириш натижалари юзасидан жамият ташқи аудиторнинг хулосасини тасдиқлаш.

8. Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

9. Жамият Кузатув кенгашининг бошқарув раиси ва аъзолари билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда ижроия органи аъзолари билан 2020 йил учун меҳнат шартномани қайта тузишни тўғрисидаги хулосасини тасдиқлаш.

10. 2020 йил учун жамиятнинг бизнес-режасини тасдиқлаш.

11. 2019 йил якуни бўйича жамият фойдасини тақсимлашни ва дивидендлар тўлаш муддатини тасдиқлаш.

12. Жамият устави, акциядорлар кузатув кенгаши, ижроия органи ҳақидаги ва кузатув кенгаши аъзоларини ҳамда тафтиш комиссиясини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги, тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомларига ўзгартиш ва қўшимчаларини тасдиқлаш.

13. 2020 йил учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш.

14. 2019 йил якуни бўйича кузатув кенгаши аъзоларини ва жамият тафтишчисини мукофотлаш.

15. 2020 йил учун жамиятнинг тафтишчисини сайлаш.

16. 2020 йил учун жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

 

Умумий йиғилиш ўтказиш учун акциядорларининг реестри 25 май 2020 йил ҳолатига шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 2010 йил 4 январь куни берилган, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида “барча хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик текшируви”ни ўтказиш ҳуқуқини берувчи серия АФ № 00580-лицензияга эга бўлган “ABS Finans-audit” МЧЖ мустақил аудиторлик ташкилоти томонидан аудиторлик хулоса берилди.

“Оҳангарондон” АЖнинг 2019 йил 1 январидан 31 декабригача бўлган даврдаги молиявий ҳисоботи барча муҳимлилик жиҳатлари бўйича унинг молиявий ҳолатини ва молия-хўжалик фаолияти натижаларини ҳаққоний акс эттиради ҳамда бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ келади.

 

“Оҳангарондон” АЖ кузатув кенгаши.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"