Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7099
8719
8097

+622
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
162958
151672
84323

+67349

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 7 419 562

“Ohangaronsement” акциядорлик жамияти акциядорларининг

навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабарнома

Ҳурматли “Ohangaronsement” АЖ акциядори!

“Ohangaronsement” акциядорлик жамияти жойлашган манзили: Ўзбекистон Республикаси, 110300, Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, саноат ҳудуди, электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , расмий веб-сайти: www.akhancem.uz, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиши тўғрисида хабар беради, йиғилиш 2017 йил 13 февраль соат 10.30 да йиғилиш шаклида бўлади (кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш ваовозга қўйилган масалалар бўйича қарор қабул қилиш учун акциядорларнинг биргаликдаги ҳозир бўлиши). Йиғилиш ўтказиш жойи: Ўзбекистон Республикаси, 110300, Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, саноат ҳудуди, “Ohangaronsement” АЖ конференц зали.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2018 йил 2 февраль ҳолатига шакллантирилган.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этишга ҳуқуқи бўлган акциядорлар реестри 2018 йил 7 февраль ҳолатига шакллантирилган.

кун тартиби:

1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши раиси ва котибини сайлаш.

2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг ўтказиш тартибини (регламентини) белгилаш (тасдиқлаш).

3. Жамият томонидан йирик битим тузиш тўғрисида.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорларни рўйхатга олиш соат 9.00 да бошланади, акциядорларни рўйхатдан ўтказиш соат 10.25да якунланади. Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш йиғилиш ўтказиладиган жойда, “Ohangaronsement” АЖнинг маъмурий бошқарув биносида амалга оширилади. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, ҳамда кун тартибидаги саволлар бўйича овоз беришлар натижаси акциядорларнинг умумий йиғилишида 2017 йил 13 февралда маълум қилинади.

Акциядор умумий йиғилишда шахсан ёки ўзининг вакили орқали иштирок этиши мумкин. Акциядорнинг вакили ўз ҳаракатларини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ёзма равишда тайёрланган ва расмийлаштирилган ишончномага асосан амалга оширади. Йиғилишда иштирок этиш учун рўхатдан ўтишда акциядор ёки унинг вакили ўзи билан паспорт олиб келиши керак.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан “Ohangaronsement” АЖ жойлашган манзилда ёзма шаклдаги ариза тақдим этиш йўли билан танишиш мумкин. Ёзма шаклдаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

– жисмоний шахс бўлган акциядорларга – ФИШ, паспорт маълумотлари, яшаш манзили, тегишли бўлган акциялар миқдори ва тури;

– юридик шахс бўлган акциядорларга – юридик шахснинг номланиши, жойлашган жойи, давлат рўйхатидан ўтказилганлик рақами ва санаси, тегишли бўлган акциялар миқдори ва тури.

Жамият акциядорларни ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида хабарнома

Сизга Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда йирик Қонун деб юритилади) 40-моддасига мувофиқ овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ушбу Қонун 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим (бундан буён матнда йирик битим деб юритилади) тузиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

Ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати овоз бериш натижасида ушбу Қонунга мувофиқ акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келиши мумкин бўлган масалалар кун тартибига киритилган акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Акциядорларнинг ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари Ўзбекистон Республикаси, 110300, Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, саноат ҳудуди манзилига акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тақдим этилиши керак. Мазкур муддат тугаганидан сўнг Жамият қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида қайтариб сотиб олиши шарт.

Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талабида акциядорнинг яшаш жойи (юридик шаслар учун – жойлашган ери) ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган маълумотларни бўлиши керак.

Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўлган қарор қабул қилинган санадаги жамият соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас. Қайтариб сотиб олиш талаби қўйилган акцияларнинг умумий сони белгиланган чеклов инобатга олинган ҳолда жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сонидан ошиб кетган тақдирда акциялар акциядорлардан қўйилган талабларга мутаносиб равишда қайтариб сотиб олинади.

“Ohangaronsement” АЖнинг акциялари “Тошкент” Республика фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилганлиги сабабли, уларнинг биржа котировкалари бозор қиймати деб эътироф этилади. Акцияларнинг сотиб олиниши “Тошкент” Республика фонд биржасидаги бўлган энг юқори савдо нархи бўйича, яъни бир акция учун 150 000 (Бир юз эллик минг) сўмдан амалга оширилади.

Қўшимча маълумотлар олиш учун “Ohangaronsement” АЖга 645-70-00 телефон рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Жамият ўз акциядорларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Акциядорлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, маълумотларни акциядорларга тақдим қилиш мақсадида, қимматли қоғозларни номинал сақловчи (қимматли қоғозлар ҳисобини юритувчи)да расмийлаштириладиган қимматли қоғоз эгалари анкетасига ўз электрон почта манзилини маълум қилиш йўли билан ўзгартириш киритиш тўғрисида сўрайди.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2018    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"