Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
1946
6212
5836

+376
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
93542
172957
187770

-14813

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 5 228 949

Ohangaronsement” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабарнома 

Ҳурматли “Ohangaronsement” АЖ акциядори!

“Ohangaronsement” акциядорлик жамияти, жойлашган манзили: Ўзбекистон Республикаси, 110300, Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, саноат ҳудудиди, электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript , расмий веб-сайти: www.akhancem.uz, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиши тўғрисида хабар беради, йиғилиш 2017 йил 1 декабрда соат 10.00 да йиғилиш шаклида бўлади (кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш ва овозга қўйилган масалалар бўйича қарор қабул қилиш учун акциядорларнинг биргаликдаги ҳозир бўлиши). Йиғилиш ўтказиш жойи: Ўзбекистон Республикаси, 110300, Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, саноат ҳудуди, “Ohangaronsement” АЖ конференц зали.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2017 йил 2 ноябрь ҳолатига шакллантирилган.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этишга ҳуқуқи бўлган акциядорлар реестри 2017 йил 27 ноябрь ҳолатига шакллантирилган.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига қуйидаги саволлар киритилди:

1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг раиси ва котибини сайлаш.

2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг ўтказиш тартибини (регламентини) белгилаш (тасдиқлаш).

3. 2017 йил тўққиз ойлиги натижаларига кўра дивидендлар тўлаш: дивидендлар тўлаш миқдори, муддати, шакли ва тартиби тўғрисида.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорларни рўйхатга олиш соат 9.00 да бошланади, акциядорларни рўйхатдан ўтказиш соат 10.25 да якунланади. Акциядорларни рўйхатдан ўтказиш йиғилиш ўтказиладиган жойда, “Ohangaronsement” АЖнинг маъмурий бошқарув биносида амалга оширилади. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, ҳамда кун тартибидаги саволлар бўйича овоз беришлар натижаси акциядорларнинг умумий йиғилишида 2017 йил 1 декабрда маълум қилинади.

Акциядор умумий йиғилишда шахсан ёки ўзининг вакили орқали иштирок этиши мумкин. Акциядорнинг вакили ўз ҳаракатларини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ёзма равишда тайёрланган ва расмийлаштирилган ишончномага асосан амалга оширади. Йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишда акциядор ёки унинг вакили ўзи билан паспорт олиб келиши керак.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан “Ohangaronsement” АЖ жойлашган манзилда ёзма шаклдаги ариза тақдим этиш йўли билан танишиш мумкин. Ёзма шаклдаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

– жисмоний шакхс бўлган акциядорларга – ФИШ, паспорт маълумотлари, яшаш манзили, тегишли бўлган акциялар миқдори ва тури;

– юридик шахс бўлган акциядорларга – юридик шахснинг номланиши, жойлашган жойи, давлат рўйхатидан ўтказилганлик рақами ва санаси, тегишли бўлган акциялар миқдори ва тури.

Қўшимча маълумотлар олиш учун “Ohangaronsement” АЖга 645-70-00 телефон рақами орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Жамият ўз акциядорларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси акциядорлар тўғрисида қонун ҳужжатларига мувофиқ, маълумотларни акциядорларга тақдим қилиш мақсадида, қимматли қоғозларни номинал сақловчи (қимматли қоғозлар ҳисобини юритувчи)да расмийлаштириладиган қимматли қоғоз эгалари анкетасига ўз электрон почта манзилини маълум қилиш йўли билан ўзгартириш киритиш тўғрисида сўрайди.

 

© Copyright 2008 - 2017    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Сайт не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений.

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"