Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7921
9931
10500

-569
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
287830
212171
0

+212171

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 11 858 730

“Фарҳод деҳқон бозори” АЖ акциядорлари диққатига!

“Фарҳод деҳқон бозори” АЖ Кузатув кенгаши 2020 йил 17 март куни соат 11.00 да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Манзил: Учтепа туман, Чилонзор Г9А, “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ маъмурий биноси.

Эл. почта манзили: farxod_dehqon_bozori @ mail.uz

Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2020 йил 13 март.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият директори ва Кузатув кенгаши раисининг жамиятнинг ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича 2019 йил давомида кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги  ҳисоботларини эшитиш.

2. Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича тафтиш комиссияси ваколатига киритилган масалалар, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя  этилиши юзасидан  хулосасини кўриб чиқиш.

4. Жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш, унинг соф фойдасини тақсимлаш.

6. Жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган бизнес-режасини ҳамда даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

7. Жамият директорини сайлаш ҳақида.

8. Жамият Кузатув кенгашини сайлаш.

9. Жамият Тафтиш комиссиясини сайлаш.

10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

11. Жамиятнинг 2020 йил фаолияти учун жамият аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.

12. Жамият ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.

13. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳақидаги низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.

14. Жамиятнинг ҳудудида замонавий савдо дўконлари ва савдо расталарини қурилиши.

Акциядорлар умумий йиғилишига жисмоний шахслар шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.

Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 1 мартдан танишиш мумкин.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2020 йил 17 март куни соат 10.00 дан бошланади.

Маълумот учун телефон: (71) 217-30-65.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2020    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"