Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки

акциядорлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки кенгаши 2019 йил 31 июль куни соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Қатортол кўчаси, 46-уйда жойлашган банкнинг бош офисида банк акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар қилади.

Йиғилиш кун тартиби:

1. Банк кенгаши аъзоларини сайлаш.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган орган номи: банк кенгаши.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун банк акциядорлар реестрини шакллантириш санаси: 2019 йил 8 июль.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга банк акция­дорлар реестрини шакллантириш санаси: 2019 йил 25 июль.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишида кўриладиган масала бўйича маълумотлар билан қуйидаги манзилда танишиш мумкин: 100096, Тошкент шаҳри, Қатортол кўчаси, 46-уй, банкнинг бош офиси.

Банкнинг электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Қўшимча маълумотлар олиш учун телефонлар: (78) 120-17-87, (78) 120-17-86.

Банк кенгаши.