Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
7771
8469
10776

-2307
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
208768
280665
10568

+270097

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 10 016 855


“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки Кенгаши

банк акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилиши 2019 йил 10 июнь куни соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 4-а уйда бўлиб ўтишини маълум қилади.

Кун тартиби:

1. Банк акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. “Туронбанк” АТБ акциядорларининг навбатдаги йиллик ҳисобот умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Банкнинг 2018 молиявий йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботини ҳамда 2019 йилда банк фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида банк бошқарувининг ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Банкнинг 2018 йилдаги фаолияти якунлари бўйича ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш.

5. 2018 йил якунлари бўйича банк Тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.

6. Банк Кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

7. 2018 йил якунлари бўйича банкнинг бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш.

8. Банкнинг 2018 йил якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш тартибини тасдиқлаш.

9. Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

10. Банкнинг 2019 йил учун ташқи аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақининг энг кўп миқдорини белгилаш.

11. Банк балансидан ташқари ҳисоб рақамига олинган активларни ҳисобдан чиқариш.

12. Хитой Халқ Республикасининг Экспорт-импорт банки билан йирик битим тузиш.

13. “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти билан йирик битим тузиш.

14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил

17 январдаги 19-31/82-хатини кўриб чиқиш.

15. “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

16. “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг янги таҳрирдаги “Туронбанк” АТБ Кенгаши тўғрисидаги низоми”ни тасдиқлаш.

17. “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг янги таҳрирдаги “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги низоми”ни тасдиқлаш.

18. “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг “Туронбанк” АТБ бошқаруви тўғрисидаги низоми”га киритилаётган ўзгартиришларни тасдиқлаш.

19. Банкнинг қўшимча чиқариладиган акцияларини жойлаштириш доирасида имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик.

20. “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

21. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш.

22. Банк Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

23. Банк бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини қайта кўриб чиқиш.

Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестри 2019 йил 17 май ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2019 йил 4 июнь ҳолатига тузилади.

Банк Кенгаши акциядорлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорларнинг вакилларидан эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома билан йиғилишга келишларини сўрайди.

Банк акциядорлари ва улар номидан вакиллар 2019 йил 10 июнь куни соат 10.00 дан бошлаб юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатга олинади.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ҳамда унда кўриладиган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилга ва телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин: “Туронбанк” АТБ Бош офиси (Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4-а уй) ҳамда банкнинг барча филиаллари, электрон манзил: www.turonbank.uz, телефонлар: (+99895) 144-60-00, 202-01-01, 202-70-70.

“Туронбанк” АТБ Кенгаши.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"