Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
4826
8165
7374

+791
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
192321
286969
20711

+266258

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 431 380


“Алоқабанк” АТБ акциядорлари диққатига!

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини чақириш тўғрисида

Сизни Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уйда жойлашган “Алоқабанк” АТБ биносининг мажлислар залида 2019 йил 28 май куни соат 9.00 да бўлиб ўтадиган “Алоқабанк” АТБ акциядорларининг йиллик умумий йиғилишига таклиф этамиз.

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Алоқабанк” АТБ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2. “Алоқабанк” АТБнинг 2018 йил иш фаолияти якунлари бўйича банк Кенгаши ҳисоботини тасдиқлаш.

3. “Алоқабанк” АТБнинг 2018 йил иш фаолияти якунлари ҳамда 2019 йилдаги устувор вазифалари тўғрисидаги банк Бошқаруви Раиси ҳисоботини тасдиқлаш.

4. “Алоқабанк” АТБнинг 2018 йил иш фаолияти якуни бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш.

5. “Алоқабанк” АТБнинг 2018 йил иш фаолияти якуни бўйича аудиторлик ҳисоботи.

6. “Алоқабанк” АТБнинг йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

7. “Алоқабанк” АТБнинг 2018 йил иш фаолияти якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш.

8. “Алоқабанк” АТБнинг 2019 йил иш фаолияти якуни юзасидан аудиторлик текшируви ўтказиш, аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш.

9. “Алоқабанк” АТБнинг тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

10. “Алоқабанк” АТБ Кенгаши аъзоларини сайлаш.

11. “Алоқабанк” АТБ акцияларини сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик.

12. “Алоқабанк” АТБ Уставига ўзгартириш киритиш.

13. “Алоқабанк” АТБ акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низомга ўзгартириш киритиш.

14. “Алоқабанк” АТБнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

15. “Алоқабанк” АТБ томонидан “Умидсиз” актив сифатида таснифланиб, банк балансининг “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварақларига ўтказилган қарздорликларни ҳисобдан чиқариш.

16. “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик марказида премиум А классдаги банк биносини қуриш.

17. “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик марказида премиум А классдаги банк биносини қуриш учун Industrial and Commercial Bank of China (ХХР)дан кредит линиясини жалб қилиш бўйича шартномасини тузиш.

“Алоқабанк” АТБ Кенгашининг 2019 йил 4 майдаги йиғилиши қарорига асосан акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2019 йил 22 май куни ҳолатига ҳамда умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун акциядорлар рўйхати 2018 йил 6 май куни ҳолатига тузилади.

Банк акциядорларини ва мажлис қатнашчиларини рўйхатга олиш 2019 йил 28 май куни соат 8.00 дан 8.50 гача давом этади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда уларнинг вакилларидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши маълумотлари билан Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 4-уйда жойлашган “Алоқабанк” АТБда танишишингиз мумкин. Банкнинг электрон почта манзили: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript . Маълумот учун телефон: (71) 232-83-67.

 

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"