Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6214
9043
11547

-2504
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
152972
267173
79856

+187317

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 847 099

“Қишлоққурилишбанк” АТБ

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги

хабарнома

 2019 йил 8 май куни соат 10.00 дан бошлаб “Қишлоққурилишбанк” АТБнинг акциядорларнинг умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Акциядорлар 2019 йил 8 май куни соат 9.00 дан 10.00 гача рўйхатга олинади.

Банк жойлашган манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18-а уй.

 

 

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Банк кенгашининг 2018 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи.

2. “Қишлоққурилишбанк” АТБ бошқарувининг 2018 йилдаги фаолияти натижалари бўйича ҳисоботи ва 2019 йилга белгиланган устувор вазифалар.

3. Банкнинг 2018 йилдаги фаолияти бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи.

4. Банкнинг 2018 йил 31 декабрь ҳолатига бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Банкнинг 2018 йил фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.

6. Банкнинг бухгалтерия ҳисоботини миллий ва халқаро стандартлар бўйича ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш.

7.  Банкнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.

8. Банк кенгашининг янги таҳрирдаги Низомини ҳамда Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни тасдиқлаш.

9. Акциядорлар томонидан белгиланган даъво муддатида талаб қилиб олинмаган дивидендларни банк ихтиёрида қолдириш.

10. Банкда ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

11. Банкнинг 2018 йил фаолияти якунлари бўйича банк кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини рағбатлантириш.

12. Банк кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари таркибини сайлаш ва тасдиқлаш.

13. Банк бошқарув аъзоларини сайлаш масаласини ташкил этиш.

14. Банкнинг 2019 йил учун банк фаолиятини ташқи аудитдан ўтказиш мақсадида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишига шахсини тасдиқловчи ҳужжат, вакиллари эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг Умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2019 йил 2 май ҳолатига кўра тузилади.

“Қишлоққурилишбанк” АТБ кенгашининг 2019 йил 12 апрелдаги қарорига асосан:

1. Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида банк акциядорларини хабардор қилиш учун реестрни шакллантириш санаси: 2019 йил 16 апрель.

2. Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган банк акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2019 йил 2 май.

Мурожаат учун телефон: (0-371) 150-76-90.

 

Банк кенгаши.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"