Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
2595
5321
5115

+206
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
167224
267173
65604

+201569

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 8 861 351

Ҳурматли “Uz-Dong Won Ko.” QK АЖ акциядорлари!

“Uz-Dong Won Ko.” QK акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 25 март куни соат 10.00 да ўтказилади.

Йиғилиш ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси, 13-уйда жойлашган “O‘zavtosanoat” AJнинг маъмурий биноси.

Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9.00 дан бошланади.

Кун тартиби:

1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2. Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.

3. Акциядорлик жамиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартиришни тасдиқлаш.

4. Акциядорлик жамиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамиятига ўзгартиришни амалга ошириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш.

5. Акциядорлар ихтиёридаги акцияларни масъулияти чекланган жамияти улушларига айирбошлаш (конвертация) тартибини тасдиқлаш.

6. Ўтказиш (қабул қилиш-топшириш) далолатномаси тасдиқлаш.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига жамиятни қайта ташкил этиш масаласи киритилганлиги муносабати билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг талабларига асосан, овоз берувчи акцияларни эгалари бўлган акциядорларда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир. Бунда шундай ҳуқуқ пайдо бўлган акциядорлар қарор қабул қилинганидан сўнг 30 (ўттиз) кундан кечикмай жамиятга ёзма талабини бериши лозим.

Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олиш ушбу акцияларнинг бозор қиймати бўйича амалга оширилади.

Ҳурматли акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш учун ўзингиз билан шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан келишингиз, вакиллар, жумладан, ҳуқуқий шахслар қонунчиликлар билан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома билан, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар билан қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.

Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлик барча ахборот (материал) ва маълумотларни жамият маъмурияти ва Кузатув кенгашидан олиши мумкин (манзил: Андижон вилояти, Асака шаҳри, Фарғона кўчаси, 57-уй).

Акциядорларнинг реестрлари акциядорларга хабар бериш учун 2019 йил 6 март ва йиғилишда иштирок этиш учун 2019 йил 15 март куни ҳолатларига шакллантирилган.

Реестр ёпишга қарор қилган орган: Кузатув кенгаши.

Маълумот олиш учун тел.: (0-374)- 233-13-58.

Жамиятнинг веб-сайти: www.uzdwn.uz, электрон почта: Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Кузатув кенгаши.

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"