Рус
Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов *** Объем торгов за национальную валюту на РФБ «Тошкент» за апрель текущего года составил 19,07 млрд. сумов
Статистика посещений
Посещения [+/-]
Сегодня:
Вчера:
Позавчера:
6897
9559
9973

-414
Этот месяц...:
Прошлый мес...:
Позапрошлый...:
163614
257963
78424

+179539

Всего посещений
С начала работы biznes-daily.uz 9 115 701

Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя қилиш ҳақида

ХАБАРНОМА

“Риоя қил ёки тушунтир” (“comply or explain”) халқаро тамойилида эълон

“Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (“ЎзРВБ” АЖ) акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига акциядорлар умумий йиғилишининг 2016 йил 29 июндаги қарорига (73-сонли баён) асосан ўзининг ҳаққоний ва очиқ бизнес юритиш тарафдори эканлигини намоён қилган ҳолда ихтиёрий равишда амал қилмоқда.

2017 йил 1 январдан 2017 йил 31 декабргача бўлган давр мобайнида “ЎзРВБ” АЖ ўз фаолиятини Корпоратив бошқарув кодексининг (кейинги ўринларда - Кодекс) тавсияларига риоя қилган ҳолда олиб борди ва келгусида ҳам уларга риоя қилишни кўзлайди.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида Кодекснинг тавсиялари баъзи истиснолар билан амалга оширилди.

I. Кодекснинг III бўлими 15-банди:

2-хатбошисининг тавсиясига кўра, кузатув кенгашига ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш ҳамда бу борада қарор қабул қилиш ҳуқуқини фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган доирада, бу ҳақда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда беради.

Кодекснинг мазкур тамойилига тўлиқ ҳажмда риоя этиш учун ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш)нинг чегаравий миқдори ҳақидаги масалани акциядорлар умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун киритиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, “ЎзРВБ” АЖ уставига мувофиқ Кузатув кенгашига ҳомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш ҳамда бу борада қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилган.

3-хатбошисининг тавсиясига кўра, акциядорлар умумий йиғилиши қарорига асосан, ҳар йили мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг акциядорлик жамиятлари (кейинги ўринларда АЖ) ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказади.  

“ЎзРВБ” АЖ ички назорат органлари, шунингдек, аудиторлик ташкилоти томонидан ҳар йили “ЎзРВБ” АЖ фаолиятининг бизнес-режа, самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари, “ЎзРВБ” АЖнинг ривожланиш стратегиясига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказилади.

Бугунги кунда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг айнан биржа ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказиш хизматларини кўрсатувчи мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчилар мавжуд эмас. Шу сабабли, мазкур масалада акциядорлар умумий йиғилишининг қарори қабул қилинмаган.

Кейинчалик, айнан биржа ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказиш бўйича ташкилотларнинг хизматидан фойдаланиш имконияти вужудга келганида, тармоқ хусусияти ҳамда ЎзРВБ фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, мазкур масалада акциядорлар умумий йиғилишининг қарори асосида бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг “ЎзРВБ” АЖ ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказилиши режалаштирилган.

5-хатбошисининг тавсиясига кўра, ижроия органининг аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун АЖнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш масаласини акциядорларнинг умумий йиғилишида муҳокама қилинишини таъминлайди.

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга ва “ЎзРВБ” АЖ уставига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда йирик битимларни амалга ошириш ва аффилланган шахс­лар билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш масалалари киритилган.

Шу билан бирга, “ЎзРВБ” АЖнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган битимларни аниқлаш масаласи “ЎзРВБ” АЖ акциядорлари умумий йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилган.

8- ва 10-хатбошиларининг тавсиясига кўра, АЖ таркибига кирувчи ташкилотларнинг бошқарув органлари йиғилишларида ўзининг вакилларини АЖ номидан овоз бериш тартибини белгилайди; АЖ ижроия органидан мунтазам равишда жамият таркибига кирувчи корхоналар фаолияти юзасидан уларнинг тасдиқланган бизнес-режасига мувофиқ, бажарилган ишлар ва эришилган кўрсаткичлар тўғрисида ҳисобот талаб қилади.

Бугунги кунда, “ЎзРВБ” АЖнинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар мавжуд эмас. Шу билан бирга, унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар мавжуд бўлганда, уларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, Кодекснинг тавсияларига амал қилинади.

II. Кодекснинг III бўлими 18-банди тавсиясига кўра: АЖ “Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом” талабларига мувофиқ, кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритади.

Ҳозирда “ЎзРВБ” АЖнинг акциядорлари сони етти нафардан иборат. Шунингдек, “ЎзРВБ” АЖ Кузатув кенгашининг сон таркиби ҳам етти (7) аъзони ташкил этиб, улар ҳар бир акциядорнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг тўлақонли ҳимоясини таъминлайдилар.

III. Кодекснинг V бўлими 22-банди 4-хатбошисининг тавсиясига кўра, хорижий тажрибада муваффақиятли синовдан ўтган бошқарув услублари, шу жумладан, SWOT, GAP таҳлил ва бошқа ёндашувлар, махсус дастурий маҳсулотлар ва бошқаларни кенг қўллайди.

“ЎзРВБ” АЖ ўз фаолиятида махсус дастурий маҳсулотларни кенг қўллайди. Шу билан бирга, “ЎзРВБ” АЖда бошқарув услублари ва бошқа ёндашувлардан фойдаланиш, шунингдек, замонавий бошқарув тизимларини тадбиқ қилишни молиялаштириш режалаштирилмоқда.

IV. Кодекснинг V бўлими 24-банди тавсиясига кўра: АЖ мажбурий равишда акциядорлари таркибига (қонун ҳужжатлари белгиланган ҳолатлардан ташқари) АЖни бошқариш, рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни ташқи бозорга экспорт қилишда иштирок этувчи стратегик хорижий инвесторларни жалб қилади.

“ЎзРВБ” АЖ ишлаб чиқариш ва стратегик хом ашёни дастлабки қайта ишлаш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи акциядорлик жамиятларининг, шунингдек табиий монополиялар субъектларининг ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар ва хизматларни тартибга солиб бориладиган нархлар бўйича етказиб берувчиларнинг рўйхатига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сонли Қарорига 3-илова).

V. Кодекснинг VI бўлими 25-банди:

5-хатбошисининг тавсиясига кўра, АЖ кузатув кенгаши қошида кузатув кенгаши, ижроия органлари аъзолари, АЖ ходимлари ва жалб этилган экспертлар (тегишли соҳа мутахассислари, соҳа олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва бошқалар)дан иборат тегишли масалалар, шу жумладан, низоли вазиятларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича қўмиталар (ишчи гуруҳлари) ташкил этади.

“ЎзРВБ” АЖ уставида Кузатув кенгаши қошида қўмиталар (ишчи гуруҳлари) ташкил этиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, ЎзРВБда Кузатув кенгаши ва Ижроия органи томонидан тузилган комиссиялар (арбитраж, тендер ва бошқа комиссиялар) фаолият юритади ва барча зарур вазифаларни бажаради.

10-хатбошисининг тавсиясига кўра, АЖ фаолиятида корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган ва кузатув кенгашига ҳисобот берувчи корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этади.

Ҳозирда “ЎзРВБ” АЖда корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилувчи алоҳида лавозим ташкил этилган. Шунга кўра, 2017 йил учун корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этишга зарурат бўлмади. Бундан ташқари, ҳар йили биржа корпоратив бош­қарув тизими мустақил баҳоланади. Корпоратив бошқарув кодекси меъёрларига риоя этиш натижалари Кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

 

11-хатбошисининг тавсиясига кўра, АЖ бизнес хатарлари ва ижроия органлари жавобгарлигини суғурталайди.

Бугунги кунда суғурталовчи компанияларнинг хизматлари ичида бизнес хатарлар ва ижроия органлари жавобгарлигини суғурталаш тури мавжуд эмаслиги сабабли мазкур масалада суғурталаш ишлари амалга оширилмаган.

Кейинчалик, бу борада суғурталовчи ташкилотларнинг хизматидан фойдаланиш имконияти вужудга келганида, тармоқ хусусияти ҳамда ЎзРВБ фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, “ЎзРВБ” АЖ томонидан бизнес-хатарлар ва Ижроия органи жавобгарлигини суғурталаш масаласи кўриб чиқилади.

15-хатбошисининг тавсиясига кўра, уставда одатда АЖ навбатдаги акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санасини назарда тутади.

Ижроия органининг акциядорлар билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида “ЎзРВБ” АЖ уставида “Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин 30 июнга қадар ўтказилади”, деб белгилаб қўйилган. Шу билан бирга, бу “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ келади.

Бундан ташқари, бир кунга белгиланган сана байрам куни ва (ёки) дам олиш кунига тўғри келиши мумкин, шунингдек, корпоратив ҳаракатни амалга ошириш учун навбатдаги акциядорларнинг умумий йиғилишини белгиланган санадан олдин ёки кейин ўтказиш зарурати юзага келиши мумкин.

“ЎзРВБ” АЖнинг Кузатув кенгаши ва Ижроия органи Кодекс тавсияларига тўлиқ риоя қилишни таъминлаш учун келгусида ҳам зарурий ички корпоратив хатти-ҳаракатларни амалга оширади.

 

 

 

 
TOP-статьи


© Copyright 2008 - 2019    biznes-daily.uz Все права защищены
Свидетельство о регистрации № 0976, выдано Узбекским агентством по печати и информации 04.06.2013 г
Все услуги лицензированы, товары сертифицированы.
При распространении материалов сайта в любой форме гиперссылка на biznes-daily.uz обязательна!
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено!
Администрация сайта не несёт ответственности за содержание рекламных объявлений, размещенных на сайте.
Условия использования информации

WEB - Центр информационных технологий "Privatinformsistem"