“Ўзбектелеком” АК акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2018 йил 3 сентябрь куни соат 8.00 да Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 28-а уйда жойлашган компания Бош офисининг мажлислар залида қуйидаги кун тартибида ўтказилади:

1.

“Ўзбектелеком” АК акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

2.

“Ўзбектелеком” АК Кузатув кенгаши аъзолари ҳамда Тафтиш комиссияси ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.

3.

“Ўзбектелеком” АК Кузатув кенгаши янги таркибини сайлаш.

4.

“Ўзбектелеком” АК Тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш.

5.

“Ўзбектелеком” АК янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

 

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабар бериш билан боғлиқ бўлган акциядорларнинг реестри 2018 йил 24 август ҳолатига тузилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорларнинг реестри 2018 йил 27 август ҳолатига тузилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 7.30 дан 8.00 гача амалга оширилади.

Акциядорлар умумий йиғилишда қатнашиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки акциядорларнинг вакиллари ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома билан келишлари лозим.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши билан боғлиқ ҳужжатлар билан Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 28-а уйда танишиш мумкин. ( Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript )

Маълумот учун телефонлар: 239-23-78, 239-23-55.