“Агробанк” акциядорлари диққатига!

“Агробанк” АТБ 2018 йил 12 сентябрь куни соат 10.00 да банкнинг Бош офисида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2018 йил 12 сентябрь куни соат 9.00 дан 10.00 гача давом этади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси, 43-уй.

Е-mail: с Этот e-mail адрес защищен от спам-ботов, для его просмотра у Вас должен быть включен Javascript .

Йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

3. Банк Кенгашининг янги таркибини сайлаш.

4. Банк Уставига ўзгартиришлар киритиш.

5. “Банкнинг Кенгаши тўғрисида”ги низомига ўзгартириш киритиш.

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўладиган акциядорлар рўйхати 2018 йилнинг 7 сентябрь ҳолатига кўра тузилади.

Ушбу умумий йиғилишга қатнашиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакиллари эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт!

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар юзасидан маълумот ва ҳужжатлар билан мазкур эълон чоп этилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар банкнинг бош офисида соат 10.00 дан 16.00 гача танишишингиз мумкин.

Маълумот учун телефон: (0-371) 150-85-12.

“Агробанк” АТБ Кенгаши.