“Chilonzor buyum savdo komplеksi” АЖ 

акциядорлари диққатига !

Тошкент шаҳри ҳокимлиги “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖнинг 52,9% акциядори сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 65-моддасига асосан, “Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2018 йил 03 сентабрь соат 11.00да ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳкўчаси, 156-А уй

Эл.почта манзили: uz.chbsk.uz

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2018 йил 24 август ҳолатига умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2018 йил 27 август ҳолатига тузилган.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Жамият Кузатув кенгаши таркибига ўзгартириш киритиш;

2. Жамиятнинг 2017 йил молиявий-иқтисодий ҳолатини кайта кўриш;

3. Жамиятнинг 2018 йил учун даромадлар режасини қайта кўриб чиқиш.

4. 2018 йил 4 июнда Тошкент шаҳри ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилиш баёнига асосан, қўшимча хизматларни жорий қилган ҳолда бюджетга тушумларни орттириб бажариш тўғрисида (04-Б-9 сонли йиғилиш баёни)ги масала.

5. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш масаласи.

6. Жамият ижроия органи аъзоларининг 2017 йилги фаолиятини қайта кўриш ва 2018 йил 1-ярим йиллик фаолиятини кўриб чиқиш масалалари.

Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2018 йил 3 сентабрь соат 10-00 дан бошланади.

Маълумот учун телефонлар: 287-91-01, 210-0-210.